UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

31 май 11:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 177 турнирининг марказий жанги эълон қилинди

Теглар :  UFCВолковБлейдс
UFC 21 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 177 турнири ўтказади.

Ташкилотчилар UFC APEX аренаси мезбонлик қилувчи ушбу оқшомнинг марказий жанги жуфтлигини эълон қилишди. Жанг оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда россиялик Александр Волков америкалик Кёртис Блейдсга қарши октагонга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, Волков ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида Москвада Грег Хардига қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. Волков айни пайтда UFC рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди. Блейдс эса сўнгги жангида рейтингнинг 3-поғонасидан жой олган Жуниор дос Сантосни нокаутга учратган эди. 

Маълумот учун, россиялик аралаш қоидалар устаси 38 та жангидан 31 тасида ғалаба қозонган. Ҳисобида 7 та мағлубият бор. Блейдс эса 15 та жангидан 13 тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Икки жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг