20 апр 13:59
Янгиликлар
UFC Fight Night 224 турнирининг марказий жанги аёллар ўртасида ўтказилади
UFC Fight Night 224 оқшомининг марказий жанги аёллар лигаси енгил вазн тоифасида ўтказилиши расман эълон қилинди. Унда Ракель Пеннингтон Ирен Алданага қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг UFC камари учун даъвогарлар тўқнашуви мақомида бўлади.
Маълумот учун, Ракель Пеннингтон 5 та ғалабали серия билан келмоқда. Охирги жангида Кетлин Виейрани мағлубиятга учратган эди. Ирен Алдана эса кетма-кет иккита жангда ғалаба қозонди. У Яна Сантос ва Мэйси Чиассонни нокаутга учратган.
Шунингдек, бу жанг реванш мақомида ҳам бўлади. 2019 йилнинг июль ойида ўтказилган илк жангда Пеннингтон Алданадан очколар ҳисобига кўра устун келганди. Айни пайтда Ракель Пеннингтон рейтингда иккинчи, Ирен Алдана эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар