17 сен 12:44
Янгиликлар
UFC Fight Night 227 турнири бонус соҳиблари маълум
Эътиборлиси, ташкилотчилар оқшомнинг энг яхши жангини аниқлай олишмади. Кўпчиликнинг фикрича, турнирнинг марказий жанги бу номга юз фоиз лойиқ эди. Лекин мексикалик Алекса Грассо ҳамда қирғизистонлик Валентина Шевченко ўртасидаги драматик кечган чемпионлик жанги ҳатто оддий бонусга ҳам муносиб кўрилмади.
Бир йўла беш нафар жангчи - россиялик Роман Копилов, америкалик Чарли Кэмпбелл, мексикаликлар Лупита Годинес ва Дэниэль Зеллхубер, америкалик энг ёш UFC жангчиси Рауль Росас кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 000 (46,800 евро) доллар миқдоридаги бонус, яъни мукофот пулини қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, Роман Копилов Жош Фремдни иккинчи раундда, Рауль Росас биринчи раундда Терренс Митчеллни, Чарли Кэмпбелл эса биринчи беш дақиқаликда Алекс Рейесни техник нокаутга учратди. Лупита Годинес эса иккинчи раундда Элис Ридни бўғиш усули билан таслим этди.
Фикрлар