11 фев 02:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Fight Night 236 турнирининг илк жанги муддатидан олдин якунланди
Лас-Вегасда навбатдаги UFC турнири старт олди.
Турнирнинг илк жанги энг енгил вазн тоифасида хитойлик аралаш якка кураш устаси Аори Кьюиленг ҳамда перулик Даниель Маркос ўртасида кечди.
3 раундлик жанг иккинчи раундда якунланди. Унда Аори Кьюиленг белдан пастга йўлланган зарба орқали қабул қилиб олинган жароҳат туфайли жангни давом эттира олмади ва жанг ўтказилмаган деб топилди.
Турнирда бироздан сўнг ўзбекистонлик Богдан Гусков жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар