UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

03 мар 06:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 238. Марказий жанг сўнгги раунд олдидан тўхтатилди

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда суринамлик нокаутчи Жаирзиньо Розенстрайк асли доғистонлик, ҳозирда Баҳрайн давлати шарафини ҳимоя қилаётган Шамиль Газиевга қарши октагонга чиқди. Беш раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. 

Уч раунд деярли тенг курашлар остида кечди. Тўртинчи раундга келиб, ташаббус тўлиқ Жаирзиньо томонига ўтди ва мухлислар бир томонлама жанг кўришди. Сўнгги бешинчи раунд бошланиши олдидан Шамиль Газиев секундантларига жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бунга унинг бир кўзи кўрмай қолгани сабаб бўлган. Рефери Марк Годдард ҳам вазиятдан келиб чиқиб, жангни тўхтатди. 

Жаирзиньо Розенстрайк техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бундан аввалги жангида Жаилтон Алмейдага муддатидан аввал ютқазиб қўйган Розенстрайк октагонга ёздаёқ қайтишга ва Топ оғир вазнли аралаш яккакураш устаси билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг