UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

02 ноя 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 246 турнири жангчилари тарозига чиқишди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ушбу турнир олдидан анъанага кўра жангчиларни расмий тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилди. UFC Fight Night 246 оқшомининг марказий жанги энг енгил вазн (57 кг.гача) тоифасида собиқ чемпион мексикалик Брэндон Морено ҳамда асл келиб чиқиши ироқлик бўлган Амир Албази ўртасида ўтказилади. Тарозида иккала жангчи ҳам бир хил 56,92 кг тош босди. 

Оқшомнинг co main-event жанги аёллар ўта енгил вазн тоифасида Эрин Блэнчфилд ҳамда яна бир собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас ўртасида бўлиб ўтади. Эрин 56,92, Роуз эса 56,69 кг вазн қайд этди. Турнир кардидан жами 14 та жанг ўрин олган бўлиб, унинг доирасида Деррик Льюис, Кайо Мачадо, Александр Романов, Айеманн Захаби сингари таниқли аралаш яккакураш усталари ҳам октагонга чиқади.


UFC Fight Night 246 тарози натижалари. Асосий кард:

Брэндон Морено (56,92 кг) vs Амир Альбази (56,92 кг);

Эрин Блэнчфилд (56,92 кг) vs Роуз Намаюнас (56,69 кг);

Деррик Льюис (120,65 кг) vs Жоната Диниз (116,57 кг);

Кайо Мачадо (92,98 кг) vs Брендсон Рибейро (92,98 кг);

Марк-Андре Баррио (83,91 кг) vs Дастин Штольцфус (84,14 кг);

Майк Мэлотт (77,33 кг) vs Тревин Жайлс (77,11 кг).


Прелим кард:

Айеманн Захаби (61,46 кг) vs Педро Муньос (61,23 кг);

Ариане Липски (56,69 кг) vs Жасмин Ясудавичюс (56,69 кг);

Шарль Журден (61,23 кг) vs Виктор Генри (61,23 кг);

Жек Шор (65,99 кг) vs Юссеф Залал (65,77 кг);

Александр Романов (118,38 кг) vs Родриго Насименто (119,74 кг);

Сергей Сидей (61,23 кг) vs Гарретт Армфилд (61,23 кг);

Чад Анхелигер (61,23 кг) vs Коди Гибсон (61,46 кг);

Жейми-Лин Хорт (57,15 кг) vs Ивана Петрович (56,69 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг