UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

12 окт 08:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 261 турнирининг барча натижалари: Оливейра Гамротни тўхтатди

Илия Топуриядан даҳшатли нокаутни қабул қилиб олганидан уч ой ўтиб октагонга қайтган Чарльз Оливейра ватандошлари кўз ўнгида чиройли ғалабага эришди.

Бразилиялик собиқ UFC чемпиони иккинчи раундда Матеуш Гамротни бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратди. Бу билан Чарльз Гамротни муддатидан олдин таслим этган илк жангчига айланди. Оқшомнинг асосий жанги иккинчи раунднинг 2-дақиаси 48-сониясида тўхтатилди. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги ўта енгил вазн тоифасида собиқ икки карра промоушен чемпиони Дейвисон Фигейреду ҳамда америкалик Монтела Жексон ўртасида кечди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда тажрибали Дейвисон ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Ҳакамлардан бири Жексонга ғалабани тақдим этган. Қолган икки ҳакам мезбон жангчининг ғалабасини таъминлаган. Фигейреду бу билан икки мағлубиятли сериясини ёпишга муваффақ бўлди.   

UFC Fight Night 261 турнирида Беатрис Мескит, Марио Пинто, Каан Офли, Майкл Асвелл, Жафел Фильо, Витор Петрино, Жулия Поластри ва Луан Ласерда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди.


UFC Fight Night 261 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Чарльз Оливейра Матеуш Гамрот сабмишн (бўғиш) эвазига таслим этди – 2-раунд, 2:48

Дейвесон Фигередо Монтела Жексонни ҳакамларнинг айри қарори билан ютди (28-29, 29-28, 29-28)

Йоэль Альварес Висенте Лукени ҳакамларнинг якдил қарори эвазига енгди (30-26, 30-26, 30-26)

Марио Пинто Жонат Динизни техник нокаутга учратди (зарба) – 2-раунд, 4:10

Каан Офли Рикардо Рамосни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига мағлубиятга учратди – 1-раунд, 3:02

Майкл Асвелл Лукас Алмейда техник нокаут (қўл ва тирсак зарбалари) эвазига мағлуб этди – 1-раунд, 1:42


Прелим кард жанглари

Жафел Фильо Клейтон Карпентерни сабмишн (кимура) эвазига таслим этди – 1-раунд, 4:42

Витор Петрино Томас Петерсен нокаут (зарбалар) қилди – 3-раунд, 0:26

Беатрис Мескита Ирина Алекссеевани сабмишн (ортдан бўғиш) ҳисобига енгди – 2-раунд, 2:14

Лукас Роха Стюарт Николлни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ютди (30-27, 30-27, 30-27)

Жулия Поластри Каролина Ковалькевични техник нокаут (бошга оёқ билан зарба) эвазига мағлубиятга учратди – 3-раунд, 2:56

Луан Ласерда Саймон Оливейрани сабмишн (тирсак) ҳисобига мағлуб этди – 2-раунд, 3:55

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг