UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Тошкентда мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ доллари бўлган шахмат турнири бошланди 0 18:20Маҳмуд Мурадов чемпионлик жанги олдидан рақиби билан "кўз уриштирди" (ВИДЕО) 0 17:56Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда 0 17:33Ислам Махачевни жангдан қочаётганликда айблашди 0 17:10Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 16:48"Менга фарқи йўқ". Перейра оғир вазнда чемпионлик учун бўлмаган жангга ҳам тайёр бўлганини айтди 0 16:24Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди 0 16:02"Курашда менга муаммо туғдирадиган ҳеч кимни кўрмаяпман" - Царукян 0 15:39Майк Тайсон Шакур Стивенсонни мағлуб эта оладиган ягона боксчи кимлигини айтди 0 15:17Яхши хабар: Шаҳрам Ғиёсов WBA Regular камари учун жанг қилади — манба 0 14:55"Барселона" Флик билан шартномани узайтиради - манбаа 0 14:34Фьюри ва Жошуа ўзаро жангни келишиб олишди — инсайдер 0 14:13Оқ уйдаги UFC жанглари расмий рекордга киритилмаслиги мумкин 0 13:52Алекс Перейра Сирил Гандан кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:31Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас! 0

02 ноя 09:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 263 турнирининг барча натижалари битта хабарда

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC турнирининг 13 та жангидан 8 таси муддатидан аввал якунига етди.

UFC Apex арена мезбонлик қилган оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазнда ўтказилиб, унда дивизион рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган Стив Гарсия 13-поғонада бораётган Дэвид Онамани биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. 

Турнирнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда рейтингнинг мос равишда олтинчи ва тўққизинчи поғоналарини эгаллаб турган Доминикан Республикаси вакили Вальдо Кортес-Акоста ҳамда хорватиялик Анте Делия ўзаро тўқнаш келди. Делия жангдан олдинги матбуот анжуманида Акостага агар кўзимга қўлингни суқиб олсанг аёвсиз жазолайман деганди. 

Қизиғи, худди шу ҳолат рўй берди. Фақат Делия томонида амалга оширилди. Биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида хорватиялик Кортес-Акостанинг кўзига бармоқларини суқиб олди ва кўзини қўли билан тўсиб олган рақибига ташланди. Рефери Марк Смит қоида бузилиш вазиятини кўрмай қолди ва жангни тўхатди. Делия ғалабасини нишонлай бошлади. Лекин вазият қайта кўриб чиқилгач, хорватияликнинг ҳаракати қоида бузилиши сифатида талқин қилинди. Кўзида муаммо юзага келган бўлса-да, жангни давом эттиришга қарор қилган Кортес-Акоста ҳайратланарли камбек амалга оширди ва рақибини нокаутга учратди. 

Ёдингизда бўлса, оғир вазн тоифасида амалдаги чемпиони британиялик Том Аспиналл худди шундай ҳолатда жангни давом эттирмасликка қарор қилган ва ўз камарини қўлида сақлаб қолганди. Вальдо қўрқмади ва якунда ғалабасини тантана қилди.   

UFC Fight Night 263 турнирининг қолган натижаларига тўхталадиган бўлсак, Ядиер Дель Валле, Чарли Радтке, Аллан Насименто, Билли Элекана, Донте Жонсон ва Талита Аленкар рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди. 


UFC Fight Night 263 турнирининг барча жанг натижалари (асосий кард):

Стив Гарсия Дэвид Онамани техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 3:34

Вальдо Кортес-Акоста Анте Делия нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 3:59

Жеремия Веллс Темба Горимбони очколар ҳисобига ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Ядиер Дель Валле Исаак Дулгарианни сабмишн эвазига таслим этди (ортдан бўғиш) – 1-раунд, 3:41

Чарли Радтке Даниэль Фрунза сабмишн эвазига енгди (ортдан бўғиш) – 3-раунд, 4:29

Аллан Насименто Коди Дёрденни сабмишн билан мағлубиятга учратди (анаконда усулида бўғиш) – 2-раунд, 3:13


Прелим кард жанглари

Билли Элекан Кевин Кристианни сабмишн эвазига ютди (ортдан бўғиш) – 1-раунд, 3:33

Тимми Куамба Чан Хо Лини ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Донте Жонсон Седрик Дюмани сабмишн эвазига енгди (ниндзя усулида бўғиш) – 2-раунд, 1:25

Норма Дюмонт рақибаси Кетлин Виейрани ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этди (28-29, 29-28, 29-28)

Элис Арделин рақибаси Монсеррат Руисни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Сок Хён Ко Филип Роуни ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (30-26, 30-27, 30-27)

Талита Аленкар рақибаси Ариани Карнелоссини сабмишн эвазига таслим этди (ортдан бўғиш) – 3-раунд, 4:36

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг