UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0

04 апр 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 272. Икки жангчи вазн қила олмади. Яҳёевга иккинчи имконият берилди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 272 турнири иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Икки нафар жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади ва энди ўз гонорарининг маълум бир қисмини рақибига беришга мажбур бўлади. 

Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида бразилиялик Ренато Мойкано ҳамда шотландиялик Крис Дункан ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки аралаш якка кураш устаси белгиланган вазн меъёрини бажариб, тарозида бир хилда тош босишди - 70.76 кг. 

Бразилиялик Рафаэль Эстевам ва америкалик Дарриус Флауэрс белгиланган вазн меъёрини бажара олишмади ва энди ўз гонорарларининг 20 фоизини рақибларига тақдим этишади. Шунингдек, улар нокаут эвазига чиройли ғалабани қўлга киритган тақдирларида ҳам бонусга даъвогарлик қила олмайдилар. 

Россиялик ярим оғир вазн тоифаси вакили Абдул-Раҳмон Яҳёев ҳам тарози маросимида муаммога дуч келди. Унга иккинчи имконият берилди ва у бир амаллаб белгиланган вазнни қилди - 93.44 кг. 


UFC Fight Night 272 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Ренато Мойкано (70.76 кг) – Крис Дункан (70.76 кг)

Вирна Яндироба (52.62 кг) – Табата Риччи (52.39 кг)

Брендсон Рибейро (93.21 кг) – Абдул-Раҳмон Яҳёев (93.44 кг)

Рафаэль Эстевам (61.92 кг)* – Этин Юинг (61.46 кг)

Томми Макмиллен (66 кг) – Маноло Зеккини (65.77 кг)

Жозе Делано (65.54 кг) – Роберт Рухала (66.22 кг)


Прелим кард жанглари

Гильерме Пат (113.63 кг) – Томас Петерсен (113.85 кг)

Алессандро Коста (56.93 кг) – Стюарт Никколл (57.15 кг)

Дарриус Флауэрс (70.99 кг)** – Лэндо Ванната (70.76 кг)

Хейли Коуэн (61.69 кг) – Алис Перейра (61.69 кг)

Азамат Бекоев (84.37 кг) – Трешон Гор (84.14 кг)

Дионе Барбоса (57.15 кг) – Мелисса Гатто (56.93 кг)

Дакота Хоуп (70.31 кг) – Кай Камака третий (70.31 кг)


*Эстевам лимитдан 227 грамм ошиқча вазн кўрсатди ва 20 фоиз гонорарини рақибига беради

**Флауэрс ҳам лимитдан ортиқча 227 грамм ортиқча тош босди ва 20 фоиз гонорарини рақибига тақдим этади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг