UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

21 фев 18:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 273 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР

18 апрель куни Канаданинг Виннипег шаҳрида UFC Fight Night 273 турнири бўлиб ўтади.

UFC матбуот хизмати ушбу оқшомнинг асосий жангини эълон қилди. Унда ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Гилберт Бёрнс ва Майк Малотт ўзаро октагоннии иккига бўлишади. 

Маълумот учун, 34 ёшли Майк Малотт учта кетма-кет ғалабали серия билан келмоқда. У сўнгги жангда Кевин Холландни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратган эди. Бу билан канадалик аралаш яккакураш устаси UFC’даги ягона мағлубиятини ёпиб кетганди. У Нил Мэгнига қарши кечган жангнинг учинчи раундида техник нокаут билан ютқазган эди.

Бразилиялик 39 ёшли Гилберт Бёрнс эса ўтган йилнинг май ойида биринчи раунддаёқ Майкл Моралесга техник нокаут билан ютқазиб, кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Охирги марта Бёрнс 2023 йилнинг апрель ойида Хорхе Масвидал устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг