09 авг 08:33
Янгиликлар
UFC Fight Night 284 турнирининг барча натижалари: 7 та финиш, қозоғистонлик жангчида иккинчи ғалаба
Бу эса бонус соҳиблари айнан шунча бўлганини кўрсатмоқда. Австралиялик енгил вазнли жангчи Куиллан Салкиллд оқшомнинг асосий воқеасида польшалик тажрибали аралаш яккакураш устаси Матеуш Гамротни биринчи раунддаёқ бўғиш усули билан мағлуб этиб, дунёнинг энг кучли лигасидаги ғалабали юришини давом эттирди.
Биринчи раунднинг бошидаёқ Салкиллд рақибини чап қўл зарбаси билан мувозанатдан чиқарди, кейин эса деярли тўрт дақиқа давомида партерда устунлик қилиб, 4:25 дақиқада бўғиш усули эвазига рақибини таслим этди.
UFC`даги бешинчи ғалабасини биринчи раунддаёқ қўлга киритган 26 ёшли австралиялик жангдан кейинги интервюсида дивизионнинг кучли бешлигидаги вакиллар билан рақобатлашишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Турнирнинг иккинчи асосий жангида ташкилот фахрийси, бразилиялик 41 ёшли енгил вазн тоифаси вакили Диего Феррейра америкалик Билли Куарантилло билан кечган шиддатли уч раундлик қарама-қаршиликда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Бошқа натижалар қаторида қозоғистонлик ярим оғир вазнли Дияр Нургожайнинг муваффақиятли иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. У лига байроғи остида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, биринчи раунд тугашига бир сония қолганида бразилиялик Бруно Лопесни техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Шунингдек, Ядиер Дел Валле, Тай Миллер, Жозе Монтаня, Майлс Жонс ва Жулиана Миллер ҳам бугунги турнирда рақиблари устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишди.
UFC Fight Night 284 турнирининг барча натижалари:
Асосий кард жанглари
Куиллан Салкиллд Матеуш Гамротни сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – 1-раунд, 4:25
Диего Феррейра Билли Куарантиллони ҳакамларнинг якдил қарори билан енгди (30-27, 30-27, 30-27)
Ядиер Дель Валье Даррен Элкинсни техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 0:35
Алексия Таинара рақибаси Аманда Лемосдан очколар ҳисобига кўра устун келди (30-27, 29-28, 29-28)
Тай Миллер Билли Гоффни техник нокаут (зарбалар) эвазига мағлубиятга учратди – 3- раунд, 0:15
Прелим кард жанглари
Стивен Асплунд Гильерме Патани очколар ҳисоби билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)
Дияр Нургожай Бруно Лопесни техник нокаут эвазига енгди (зарбалар) – 1-раунд, 4:59
Жосе Монтанья Луи Сазерлендни сабмишн қилди – 1-раунд, 1:50
Маноэль Соуза Ричи Мирандадан устун келди (29-28, 29-28, 29-28)
Майлс Жонс Жанни Васкесни техник нокаут (зарбалар) ҳисобига ютди – 1-раунд, 3:09
Жулиана Миллер рақибаси Равена Оливейра сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига мағлубиятга учратди – 2-раунд, 1:38
Кэрол Форо рақибаси Жиованна Канутони ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Фикрлар