UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

10 окт 09:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди

Бугун тунда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 290 оқшоми иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди ва эътиборлиси, уч нафар жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Энди улар ўз гонорарларининг катта қисмини рақибларига тақдим этишади.  

Турнирнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилади ва унда америкалик Брендан Аллен британиялик Кристиан Лерой Данканга қарши октагонга кўтарилади. Тарозида Аллен рақибидан бироз оғирроқ тош босди. Иккала жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди. 

Кетлин Соуза 0.45 кг, Исмаэль Бонфим 3.4 кг, Брендсон Рибейро 1.13 кг ортиқча вазн кўрсатди. 


UFC Fight Night 290 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Брендан Аллен (84.37 кг) – Кристиан Лерой Данкан (83.91 кг)

Матеус Камило (70.76 кг) – Жей Герберт (70.31 кг)

Лупита Годинез (52.39 кг) – Кетлин Соуза (53.07 кг)*

Андре Фили (66 кг) – Кай Камака учинчи (66.22 кг)

Малкольм Веллмейкер (61.69 кг) – Отари Танзилови (61.69 кг)


Прелим кард жанглари

Жеральд Мёршарт (93.21 кг) – Жулиус Уокер (93.21 кг)

Франсиско Прадо (70.31 кг) – Исмаэль Бонфим (74.16 кг)**

Нико Прайс (77.34 кг) – Леон Шахбазян (77.56 кг)

Фелипе Франко (92.99 кг) – Брендсон Рибейро (94.57 кг)***

Аллен Фрай (111.58 кг) – Ричард Харрис (118.39 кг)

Алис Перейра (61.69 кг) – Дарья Железнякова (61.69 кг)

Эрнеста Карикайте (57.15 кг) – Мелисса Гатто (57.15 кг)


* Кетлин Соуза биринчи ўта енгил вазн тоифаси лимитидан 1 фунт (0.45 кг) ортиқча тош босди ва энди 20 фоиз гонорарини жарима сифатида рақибига беради.

** Исмаэль Бонфим енгил вазн лимитидан оз эмас, кўп эмас 7.5 фунт (3.4 кг) ортиқча тош босди ва 25 фоиз гонорарини жарима сифатида рақибига беради.

*** Брендсон Рибейро яримоғир вазн тоифаси лимитидан 2.5 фунт (1.13 кг) кўп тош босди ва 20 фоиз гонорарини рақибига беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг