UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Даниил Ейбогнинг бугунги иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:29Камилла Раҳимова дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 17:55Боксчи қизларимиз ҳам халқаро мусобақага жўнаб кетишди 0 17:26"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда 0 16:55Исроил Мадримовнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши айтилди 0 16:28Европа Кубоги. Бешта медаль билан 44 давлат орасида иккинчи бўлдик! 0 15:57Қишки Олимпиада. Даниил Ейбог саралашдан муваффақиятли ўтди 0 15:32Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди 0 15:20Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров слалом дастуридаги илк уринишини амалга оширди 0 15:08Отабек Умаров Кувайтда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашди 0 14:33Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди 0 13:59Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро мағшулотлар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:17Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди 0 12:48Олимпиада: Бугун Медет Назаров ва Даниил Ейбог навбатдаги дастурларда стартга чиқишади 0 12:12Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга Қирғизистонда машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0

29 янв 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Ислам Махачевга рақиб таклиф қилди

Ислам Махачевнинг менежери уни бошқа бир "шогирди" Камару Усманга қарши жанг ўтказишини истамоқда, аммо UFC бошқа рақиб номзодини илгари суряпти.

Бу ҳақда Исламнинг менежери Али Абдел-Азиз MMA Junkie нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Махачев ва Усман бир-бири билан жанг қилмоқчи, аммо UFC’нинг режаси бошқача бўлиши мумкин. Бу менинг фикрим - эҳтимол улар бошқача ўйлашар. Лекин менга айтмангки, Йен Гарри - ҳамма ноҳақ айланиб ўтадиган йигит деб. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо у Шавкат Раҳмоновга ютқазди, Карлос Пратес эса уни деярли йўқ қилди. Агар у шунчалик кассабоп бўлса, нега ўшанда унинг Белал Муҳаммад билан жанги Қатардаги турнирнинг асосий воқеасига айлантирилмади? Арман Царукян ва Дэн Хукерни асосий жанг иштирокчилари этиб тайинладингиз, гарчи уларнинг ҳеч бири чемпион бўлмаган бўлса ҳам. Мен учун бу математика тўғри келмайди.

Йен Гарри одамлар ўйлаганидек кучли жангчи эмас. Мен UFC’даги жуда юқори мартабали бир кишидан - кимлигини айтмайман - ўнта ғалабасидан тўққизтасини очколар бўйича қўлга киритган Йен Гэррини томошабоп жангчи деб ҳисоблайдими, деб сўрадим. У эса: "Йўқ, у зерикарли" деб жавоб берди. Яъни, у Қатардаги турнирнинг асосий жанги учун муносиб эмасди. Ишончим комил, UFC’нинг ўз режаси бор ва биз ҳали ҳаммасини муҳокама қиламиз. Ислам май ёки июнь ойларида жанг қилишни хоҳлайди. Эшитишимча, май ойида Ньюаркда турнир ўтказилиши мумкин ёки июнь ойида Оқ уй варианти ҳам мос келади. Биз буни ҳал қиламиз", - деди Абдел-Азиз.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ислам Махачев Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 322 турнирида Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга учратиб, ташкилотнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги янги чемпионига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг