22 ноя 11:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC жангчиси Виктория Дудаковага рақиб берилди
Россиялик жангчи қиз навбатдаги жангини АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказади.
Виктория Дудакова 11 январь куни ўтказиладиган UFC турнирида америкалик Фатима Клайнга қарши октагонга чиқади. Дудакова шу йилнинг август ойида дунёнинг энг кучли лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўшанда у ҳакамларнинг айри қарори билан америкалик Сэм Хьюзга имкониятни бой берган эди. Унгача 25 ёшли россиялик Истела Нунесни техник нокаутга учратган, Жин Ю Фрейни очколар ҳисобига кўра таслим этганди.
Унинг рақибаси 24 ёшли Фатима Клайн эса июль ойида UFC промоушенидаги дебют жангида Жасмин Ясудавичусга очколар бўйича ютқазиб қўйган эди. Айни пайтда иккала жангчи ҳам биринчи енгил вазн тоифасида Топ-15`талик рейтингида кирмайди.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар