15 ноя 11:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC жангчиси Яна Куницкаянинг навбатдаги рақибаси маълум
Россиялик 31 ёшли UFC жангчиси Яна Куницкая кеча бразилиялик UFC жангчиси Тиаго Сантосга турмушга чиқаётганини маълум қилган эди.
Бугун эса у навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказишини эълон қилди. Яна 20 февраль куни бразилиялик 29 ёшли Кэтлин Виейрага қарши октагонга кўтарилади.
"Бу сафар Вегасда совуқ эди. Биз тез орада қайтамиз. 20 февраль — кейинги бекат", — дея ўзининг "Инстаграм" саҳифасида хабар қолдирган Яна.
Эслатиб ўтамиз, аслида ушбу жанг шу йилнинг 1 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Лекин ўшанда бразилиялик жангчининг ўрнини Юлия Столяренко эгаллаганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар