UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

10 авг 07:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 72 турнирининг асосий жанги муддатидан олдин тўхтатилди

Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири ўз якунига етди.

UFC on ESPN 72 турнирининг асосий жанги ўрта вазн тоифасида грузиялик Роман Долидзе ҳамда америкалик Энтони Эрнандес ўртасида ўтказилди. Жанг тўртинчи раундда тажрибали рефери Херб Дин томонидан тўхтатилди. Эрнандес рақибини бўғиб қўйди ва сабмишен эвазига ғалаба қозонди. 

Бу америкалик аралаш яккакураш устаси учун фаолиятидаги 20-ғалаба бўлди. Ҳисобидаги мағлубиятлари сони 2 талигича қолди. Энтони 8 та ғалабали серия билан келмоқда. Долидзе эса бугун ММАдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобида 15 та ғалаба бор. 

Дарвоқе, кеча вазн ўлчаш маросимида Эрнандес белгиланган вазн меъёрини бажара олмаганди. Энди у 227 грамм ортиқча вазн учун ўз гонорарининг маълум бир қисмини Роман Долидзега беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг