UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади 0 19:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 18:55Шахмат. Якуббоев Жаҳон кубогининг чорак финалини ғалаба билан бошлади 0 18:43Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!" 0 18:22Нилуфар Якуббоева “Mersin Open 2025” турнирининг “А” гуруҳи ғолибаси! 0 18:01Маддалена жамоаси Махачевдан қабул қилинган мағлубиятга муносабат билдирди 0 17:40WTA рейтинги. Топ-100 ўзгаришсиз. Қизларимизда аҳвол қандай? 0 17:19Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди" 0 16:58Шаҳрам Ғиёсов: "Мен ҳеч қачон нокаутнинг ортидан қувмайман" 0 16:37ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи 0 16:16Махачев мағлубиятга учраган Жек Делла Маддаленани қўллаб-қувватлади 0 15:55Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди" 0 15:34ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади 0 15:13Ислам Махачев: "Сизларсиз буни уддалай олмасдим" 0 14:52VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Делегациямизга ҳозирча 4 та медаль тақдим этган енгил атлетикачиларимизнинг иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

03 окт 13:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Оқ уй майсаси учун 700 000 доллар тўлайди

Турнирларни стадионлар ва очиқ майдонларда ўтказишга бир неча бор норозилик билдирган UFC раҳбари Дана Уайт энди бу ишни ўзи амалга оширмоқчи.

У Sports Business Journal нашрига берган интервьюсида келаси йили Оқ уй ёнидаги майсали майдонда турнир ўтказишда дуч келинадиган баъзи қийинчиликлар ва қўшимча харажатлар ҳақида гапирди.

"Бу биз ўтказган энг қийин тадбир бўлиши аниқ, - деди Уайт. - Мен стадионда Канело - Кроуфорд жангини ташкил қилдим. Лекин айнан стадионларда турнир ўтказишни ёқтирмайман, лекин ҳаммасидан ҳам очиқ осмон остидаги тадбирларни ёмон кўраман. Кеча кечқурун биз муҳокама қилган кичик бир тафсилот: турнирни ўтказишда биз Оқ уй ёнидаги майсали майдонни абгор ҳолатга келтирамиз ва уни ҳоўирги ҳолатига келтириш учун 700 минг доллар сарфлашимиз керак бўлади". 

Уайт ҳозирча Оқ уйда бўлажак тадбирнинг умумий қийматини баҳолаганини айтмади. Аммо у Вашингтондаги мусобақа 2024 йил сентябрь ойида Лас-Вегасдаги "Сфера" мажмуасида бўлиб ўтган UFC Noche турниридан қимматроқ бўлишини таъкидламоқда. Ташкилот бунинг учун тахминан 20 миллион доллар ажратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг