UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0

09 окт 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC ўз ходимларини Бразилияда спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка чақирди

Теглар :  БразилияUFC
UFC раҳбарияти ўз ходимларига Рио-де-Жанейрода спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилишни тавсия қилди.

Маълумки, 12 октябрь тонгида Рио шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади ва оқшомнинг асосий жангида бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра польшалик Матеуш Гамротга қарши октагонга чиқади. 

Маълумотларга кўра, Бразилияда кетма-кет одамларнинг заҳарланиши ортидан ходимларга огоҳлантириш ички хизмат хатида берилган.

"Бразилияда таркибида метанол бўлган спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Александр Падиля фуқароларга спиртли ичимликларни, айниқса, таркибида аралашмалар борлигини аниқлаш қийин бўлган дистилланган ичимликларни истеъмол қилмасликни қатъий тавсия этди. Шунинг учун спиртли ичимлик истеъмол қилишни режалаштирган бўлсангиз, соғлом фикр юритишни қатъий тавсия этамиз", - дейилади хизмат хатида.

Заҳарланишлар асосан ароқ ва виски орқали содир бўлган. Бугунги кунга қадар мамлакат бўйлаб 200 та ҳолат тасдиқланган, улардан камида учтаси ўлим билан якунланган. Заҳарланишлар қасддан қилинганми ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасими, ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг