09 авг 12:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти Жон Жонснинг жанги ҳақида хабар берди
UFC президенти Дана Уайт промоушеннинг собиқ чемпионлари Жон Жонс ҳамда Стипе Миочичнинг жанглари ҳақида берилган саволга жавоб берди.
"Жонс бу йил октагонга қайтмайди. Ҳозир биз 2021 йилда яшаяпмиз, демак, у ҳақида 2022 йилгача ўйламайман ҳам. Стипе Миочич ҳақида эса ҳозир аниқ бир гап айта олмайман. Катта эҳтимол билан у ҳам 2022 йилда жанг ўтказади. Айни пайтда Нганну - Ган жанги ҳақида бош қотиряпмиз. 2022 йилда бизни қизиқарли жанглар кутмоқда", — дея Уайтнинг сўзларини келтирмоқда MMA Fighting.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Стипе Миочич асли келиб чиқиши камерунлик бўлган Фрэнсис Нганнуга иккинчи раундда нокаут билан ютқазиб қўйган эди. Бу билан Миочич чемпионлик камаридан маҳрум бўлганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар