UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00ЖЧ-2025. Қайси мамлакат неча боксчи билан ЖЧ финалига етиб келди? Ўзбекистон нечанчи ўринда? 0 10:40Уайлдер Усикка қарши жанг бўйича музокараларнинг бориши билан ўртоқлашди 0 10:19Жейми Варди энг яхшиси! 0 09:58Бугун Шаҳобиддин Зоиров Рио-2016 Олимпиадаси 1/2 финалидаги рақибига қарши рингга чиқади. Мадиярни рус боксчиси кутиб турибди 0 09:374th President Cup Masters 2025 турнирида чемпион бир тур олдин маълум бўлди 0 09:16ХОҚ Беларусь ҳудудида халқаро мусобақалар ўтказишга изн берди 0 08:55Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади + ФОТО 0 08:34IBA Жаҳон чемпионатими ёки Россия биринчилиги? 13 рус боксчисидан 12 нафари финалда! 0 08:13“Ferrari” пилоти Шарл Леклер Тошкентда + ФОТО 0 07:52Бугун Қарши шаҳрида ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олади 0 07:31Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади 0 01:396 нафар боксчимиз IBA Жаҳон чемпионати финалига йўл олди (барча натижаларимиз) 0 01:35Арман Маханов арманистонлик боксчини мағлуб этиб, финалга чиқди 0 01:01Тўрабек Ҳабибуллаевнинг Альфонсо Домингесга қарши жанги якунланди 0 00:27Қойил! Жавоҳир Умматалиев Арлен Лопесни мағлубиятга учратиб, ЖЧ финалига йўл олди 0

11 ноя 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC раҳбарияти Муҳаммад Мокаев билан учрашув белгилади

Энг енгил вазн тоифасида Brave CF чемпионлик камарини ажойиб тарзда қўлга киритган британиялик енгилмас жангчи Муҳаммад Мокаев тез орада дунёнинг энг кучли Лигасига қайтиши мумкин.

Келиб чиқиши доғистонлик бўлган Мокаев россиялик промоутер Камил Гажиев билан суҳбатда UFC раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида айтиб ўтди.

"Жанг куни Хантер Кэмпбелл ва Мик Мейнард менга омад тилашди ва жангдан кейин ғалаба билан табриклашди. Мен ҳозир Қатарга учяпман, у ерда 22 ноябрь куни UFC турнири бўлиб ўтади ва мен улар билан айнан ўша ерда учрашаман", - деди Мокаев.

Ўтган ёзда 25 ёшли Мокаев кетма-кет еттита жангда ғалаба қозонган бўлса-да, UFC’дан ҳайдалганди. Шундан сўнг у ММА’да яна учта жанг ўтказиб, барчасида зафар қучди. Томас Ассис, Жовинсент Со ва Жерард Бернс мағлуб этилди. Шунингдек, у профессионал карате бўйича Karate Combat баннери остидаги жангда Қозоғистон вакили Болат Заманбековни нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди.

22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида UFC Fight Night 265 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий воқеаси енгил вазн тоифасида россиялик Арман Царукян ва янги зеландиялик Ден Хукер ўртасидаги потенциал даъвогарлик жанги бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг