23 окт 16:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC рейтинги янгиланди. Энг катта "сакраш" қозоғистонлик жангчида бўлди
Дана Уайт бошчилигидаги UFC ташкилоти Лига рейтингини янгилади.
Рейтингда ўзгаришлар унчалик ҳам кўп бўлмади.
Енгил вазнли америкалик Макс Холлоуэй Илия Топурияга қарши жанги олдидан уч поғона юқорилаб, 5-ўринга жойлашди. Дэн Хукер, Майкл Чендлер, Бенил Дариуш ва Рафаэль дос Аньос каби жангчилар эса бир поғонадан пастлашди.
Қозоғистонлик Асу Алмабаев эса Матеус Николау устидан ғалаба қозонганидан сўнг, бирдагина етти поғона юқорилаб, ўта енгил вазнда еттинчи ўринга жойлашиб олди. Ўрта вазнда эса Энтони Эрнандес бир поғона юқорилаган ҳолда 12-ўринни эгаллади. Бу ўриндаги Хамзат Чимаев эса 13-ўринда қайд этилди.
Ҳавола :
Манба : ufc.ru
Фикрлар