UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

28 мар 15:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди

Хабар берганимиздек, 22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри UFC турнирига мезбонлик қилади.

Промоушен томонидан яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди. Оғир вазн тоифасидаги россиялик аралаш яккакураш усталари Сергей Павлович ва Александр Волков UFC on ABC 6 турнирида ўзаро тўқнаш келадиган бўлишди. Бу хабарни шахсан UFC раҳбари Дана Уайт эълон қилди. 

Шу билан бирга Дана Уайт Александр "Драго" Волковнинг кейинги рақиби бразилиялик Жаилтон Алмейда бўлиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. 35 ёшли Александр Волков 3 та ғалабали серия билан келмоқда. У Жаирзиньо Розенстрайк ва Александр Романовни нокаутга учратди, Таи Туивасани эса бўғиш усули билан мағлуб этди.

31 ёшли Сергей Павлович ўтган йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечган жангнинг 69-сониясидаёқ британиялик Том Аспиналлга нокаут билан ютқазиб қўйди. Унга қадар эса россиялик яккакураш устаси 6 та жангининг барчасида рақибларини биринчи раунднинг ўзида нокаут қилиб келаётганди. 

Айни пайтда Сергей Павлович UFC оғир вазнлилар рейтингида учинчи, Александр Волков эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Саудия Арабистонидаги ушбу оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида Хамзат Чимаев ва Роберт Уиттакер ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жанг ғолиби чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг