18 авг 11:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC тарихидаги энг ёш жангчи Рауль Росас Жуниорнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
17 сентябрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган T-Mobile Arena'да UFC Noche мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақанинг прелим кардидан ўрин олган яна бир эътиборга молик жанг эълон қилинди. UFC тарихидаги энг ёш жангчи бўлмиш энг енгил вазнда мексикалик 18 ёшли Рауль Росас Жуниор лигадаги учинчи жангини америкалик 33 ёшли Терренс Митчеллга (14-3-0) қарши ўтказадиган бўлди
Бу Митчелл учун UFC лигасидаги иккинчи жанг бўлади. У дебют жангида Кемерон Саайманга илк раунддаёқ имкониятни бой бериб қўйган эди. Рауль Росас эса ўзининг охирги жангида Кристиан Гомесга очколар ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар