UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

16 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Вегас 46 турнирининг барча 10 та жанги натижалари битта хабарда + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги UFC Apex аренада навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC on ESPN 32 турнирида жами 10 та жуфтлик жанги ўтказилди. Оқшомнинг марказий жангида ярим енгил вазн (66,22 кг) тоифаси вакиллари Келвин Каттар ва Гига Чикадзе ўзаро октагонга тўқнаш келишди ва беш раундлик тўқнашув якунида Каттар очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.  

Муҳимлиги жиҳатидан иккинчи жангда оғир вазн тоифаси вакиллари Жейк Коллье (119,98 кг) ва Чейз Шерман (113,4 кг) учрашишди. Ушбу жангда Коллье сабмишн, яъни ортдан бўғиш усули билан муддатидан аввал зафар қучди.   

Асосий карднинг қолган жангларида Брэндон Ройвал Рожерио Бонторинни, аёллар енгил вазн тоифасида чемпионлик учун собиқ даъвогар Кэтлин Чукагян Женнифер Майани, россиялик Вячеслав Боршёв америкалик Дакота Бушни мағлубиятга учратди. 

Прелиум карддан ўрин олган жангларда эса Билл Алжео Йоандерсон Бритодан, Жейми Пикетт Жозеф Холмсдан, Курт Макги Рамиз Брахимайдан, Брайан Келлехер Кевин Крумдан, Ти Жей Браун эса Чарльз Росадан очколар ҳисобига кўра устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг