21 дек 18:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC. Йилнинг сўнгги турнирида марказий жанг якунланди, унда "Кореялик зомби" октагонга чиқди
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида 2019 йилдаги сўнгги UFC кечаси бўлиб ўтди.
UFC Fight Night 165 кечасининг марказий жангида «Кореялик Зомби» Чен Сон Жунг Френки Эдгарга қарши октагонга кўтарилди. Беш раундга мўлжалланган баҳснинг биринчи раунддаёқ жанг якунланди. Баҳс бошланиши билан Чен рақибига бирин-кетин кучли зарбалар йўллади ва бунинг оқибатида ҳакам жангни тўхтатишига сабаб бўлди.
Шу тариқа, UFC бу йилга мўлжаллаган сўнгги турнири ҳам якунланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар