UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 сен 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC`нинг энг ёш жангчиси Росас иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди

Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC турнири бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал UFC Fight Night 227 турнирининг асосий кард жанглари бошланди. Унда америкалик 18 ёшли Рауль Росас ватандоши Терренс Митчеллга қарши октагонга кўтарилди. Жанг биринчи раунддаёқ UFC`нинг энг ёш вакили ғалабаси билан якунланди. Росас техник нокаут эвазига ҳамюртини мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, Рауль бундан аввалги жангида яна бир АҚШ вакили Кристиан Родригесга учинчи раундда ютқазиб қўйганди. Бугун у UFC промоушенидаги учинчи жангини ўтказди. Илк жангида америкалик Жей Перриндан устун келганди. Унинг профессионал ММАдаги рекорди - 8 ғалаба ва 1 мағлубият. 

Терренс Митчелл эса бугун бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 11 ғалаба ҳам бор. Бундан аввалги жангида у Кэмерон Саиманга техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг