28 июн 16:51
Янгиликлар
Теннис
Уимблдон турнирига қуръа ташланди. Истоминнинг рақиби 49-ракетка!
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг эркаклар ўртасидаги мусобақаси асосий тўрига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, асосий тўр баҳсларида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси қуръа натижасига кўра илк даврада британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқадиган бўлди.
Таққослаш учун, айни пайтда Денис Истомин ATP рейтингида 109, Норри эса 49-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро учрашишмаган. Истомин - Норри баҳси ғолиби иккинчи даврада катта эҳтимол билан япониялик Кеи Нишикорига қарши кортга чиқади. Кеи биринчи босқичда саралаш турнири ғолибларидан бири Монтейрони синовдан ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар