UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

26 июн 16:56
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди

Ўзбек тенниси тарихида бир йўла уч нафар вакиламиз Уимблдон турнирининг асосий тўрида юртимиз шарафини ҳимоя қилади ва бироз аввал улар илк даврадаги рақибаларини билиб олишди.

Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 86 миллион долларни ташкил этувчи Уимблдон турнирининг саралаш баҳслари якунланиб, асосий тўрга йўлланма олган барча 128 теннисчи маълум бўлди.

Бироз аввал мусобақанинг асосий тўрига қуръа ташланди. Ўзбекистоннинг иккинчи ҳамда учинчи ракеткалари Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова саралаш босқичида уч нафардан рақибаларини енгиб, асосий тўрга чиққан бўлса, биринчи рақамли теннисчимиз Камилла Раҳимова рейтингдаги ўрни бўйича тўғридан-тўғри асосий турнирда иштирок этади. 

Қуръа натижасига кўра, Камилла Раҳимова 1/64 финалда украиналик Ангелина Калининага қарши кортга чиқадиган бўлди. Раҳимова айни пайтда дунёнинг 65, Калинина эса 70-ракеткаси бўлиб турибди. Ушбу баҳс 29 июнь куни бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланиши белгиланган. 

Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева биринчи даврада бразилиялик Беатрис Хаддад Майяга қарши баҳс олиб боради. Мария WTA рейтингида 92, Беатрис 117-ўриндан жой олган. Ушбу учрашув ҳам 29 июнь куни соат 15:00да бошланади. 

Ҳозирда WTA рейтингида 116-поғонада бораётган мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова эса 1/64 финалда дунёнинг 42-ракеткаси, россиялик Людмила Самсонова билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг