UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0

17 мар 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уиттакерга қарши жангда Костани ким алмаштириши маълум

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакерга янги рақиб берилди.

Роберт 17 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнирининг марказий жангида бразилиялик Пауло Костага қарши октагонга кўтарилиши лозим эди. Лекин Коста куни кеча чурра (грыжа) сабаб шифохонага ётқизилди. UFC эса бу ҳолатда дарҳол Уиттакерга янги рақиб топиб берди. Энди у Кевин Гастелумга қарши октагонга чиқади.

Ўзи аслида Гастелум - Уиттакер жанги 2019 йилнинг январь ойидаёқ ўтказилиши керак эди. Лекин жанг куни Роберт айнан чурранинг ҳуруж қилиши сабабли шифохонага жойлаштирилган ва табиийки, жанг бекор қилинганди. Шу йилнинг февралида Гастелум кетма-кет учта мағлубиятли сериясига чек қўйиб, Йен Хейнишдан устун келганди. Уиттакер эса аксинча, кетма-кет икки ғалабага эришди – Даррен Тилл ва Жаред Каннонье таслим этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 мар 11:14:09
Mironsho Jabborov
Bomba janglar bolyaptida maza qilamiz. Aytgancha yigitlar, sobiq chempionni ismi Kevin emas Kelvin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг