22 мар 17:55
Янгиликлар
Футбол
Украина Олимпия қўмитаси ХОҚдан россиялик теннисчиларни жуфтлик баҳсларида қатнашмасмаслигини сўради
Украина Миллий Олимпия қўмитаси ва теннис федерацияси Халқаро Олимпия қўмитасига мурожаат қилди.
Улар Беларусь ва Россия теннисчиларини Париж Олимпиадасида жуфтлик ва аралаш баҳсларда қатнашмаслигини сўради.
"Миллати битталиги асосида жуфтлик баҳсларида қатнашадиган Россия ва Беларусь теннисчиларининг иштироки улар ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилишини билдиради", - дейилади баёнотда.
Бундан ташқари мамлакат россиялик теннисчилар Вероника Кудерметова, Елена Веснина, Мирра Андреева ва Анастасия Потаповаларнинг нейтраллик мақоми бўйича текширув ўтказишини ҳам сўраган.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар