UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0

18 окт 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов 2024 йилнинг сўнгги UFC турнирида октагонга чиқади

Энг енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Умар Нурмагомедов навбатдаги рақибини билиб олди.

У 2024 йил ҳисобидан ўрин олган сўнгги UFC турнирида жанг ўтказадиган бўлди. Умар 14 декабрь куни АҚШнинг Тампа шаҳрида ўтказиладиган UFC on ESPN 63 турнирида дивизион рейтингининг саккизинчи поғонасидан жой олган хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга кўтарилади. 

Вазиятга яқин манбаларнинг хабар беришича, ушбу жанг катта эҳтимол билан оқшомнинг марказий тўқнашуви бўлади. Мағлубият нималигини билмай келаётган Умар Нурмагомедов шу йилнинг август ойида UFC лигасидаги олтинчи ғалабасини қўлга киритганди. Ўшанда у америкалик Кори Сэндхагенни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган эди. 

Аслида россиялик жангчининг кейинги рақиби дивизион чемпиони Мераб Двалишвили бўлиши керак эди. Лекин грузиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг март ойигача октагонга қайтмаслигини айтганидан кейин Нурмагомедов режасини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Сонг Ядонг эса сўнгги жангини шу йилнинг март ойида россиялик собиқ чемпион Петр Янга очколар ҳисоби билан ютқазиб қўйганди. Янгача хитойлик спортчи кетма-кет иккита ғалаба қайд этганди. У аввалига Рики Симонни техник нокаутга учратди, кейин эса ҳакамларнинг якдил қарори билан Крис Гутиерресни таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг