UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар 0 19:22Акбар Жўраевда Осиё чемпионатининг 3 та олтин, Шарофиддин Амриддиновда эса 3 та кумуш медали + ФОТО 0 18:48Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:00Тошкент нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилади 0 17:39Икрам Алискеров рақамли UFC турнирида жанг ўтказади 0 17:18Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди 0 16:57Турсуной Жабборова Осиё чемпионати совриндори бўлди 0 16:36Рим (WTA). 18 ёшли Мирра Андреевани тўхтатишди 0 16:15Конор Макгрегор UFC'даги анонсларга муносабат билдирди 0 15:54Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган" 0 15:33Дана Уайт Жонс - Аспиналл жангига оид маълумот айтди 0 15:12"Ука, қўрқма". Анкалаев Перейрага мурожаат қилди 0 14:51Рим WTA 1000. Пейтон Стёрнс Элина Свитолинани таслим этди 0 14:30"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди 0 14:09Осиё чемпионати. Гулруҳбегим ва Афрузада муҳим ғалабалар 0

31 дек 09:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов собиқ UFC чемпионига "вызов" ташлади

UFC рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Умар Нурмагомедов 2024 йилда катта жангларда октагонга чиқишни мақсад қилган.

У ўта енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Дейвесон Фигередога қарши жанг қилиш истагини билдирди. Фигередо яқиндагина ўзи учун янги вазнда дебют қилганди. 

"Дейвесон Фигередо", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қисқа хабар қолдирган Умар. 

Ушбу пост остидаги изоҳларда мухлислардан бири Нурмагомедовдан UFC`да 6 та ғалабали серия билан келаётган Жонатан Мартинез билан жанг ўтказишни таклиф қилган. Умар бу таклифга ҳам қисқа ва лўнда жавоб берган: "Исталган вақтда"  

Декабрь ойи бошида Дейвесон Фигередо ҳакамларнинг якдил қарори билан Роб Фонтни мағлубиятга учратган эди. Бу ғалабадан кейин у ўзи учун янги рейтингда 8-ўринга кўтарилиб олганди. Жонатан Мартинез эса октябрь ойида дивизоннинг 12-поғонасида бораётган Эдриан Янизни нокаутга учратганди. 

Умар Нурмагомедов UFC октагонида 4 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Сўнгги жангида бразилиялик Раони Барселосни биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратган эди. Аслида россиялик август ойида америкалик Кори Сэндхагенга қарши жанг ўтказиши керак эди. Аммо Умарнинг жароҳати сабаб бу жанг бекор бўлганди. Катта эҳтимол билан Корига қарши жанг даъвогарлик мақомида бўлиши керак эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг