UZ

Сўнгги янгиликлар

19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 18:15"Менга Чимаев эмас, UFC камари керак" - Нассурдин Имавов 0 17:40Шомуродов рамзий жамоадан жой олди 0 17:17Илия Топурия Пэдди Пимблеттга бўлган муносабати ҳақида гапирди 0 16:41"Шундагина унинг имконияти бўлади". Жастин Гэтжи Пэдди Пимблетт уни қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 16:20Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди 0 15:59Ўтиш ўйини. "Бухоро" "Арал"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди 0 15:39Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0 15:17Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди 0 14:52Норчаев бугун Германияда операция қилинади 0 14:25UFC рейтинги янгиланди. Рамазон Темировнинг вазнида жиддий ўзгаришлар 0 14:02Александр Усикнинг Қримдаги мол-мулки тортиб олинди 0 13:40"Йиртқичларча ҳис пайдо бўлди". Абдумалик Халоковни тишлаб олган Шумков финал ҳақида гапирди 0 13:19Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди 0

05 фев 17:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов ва ўзбек спорти юлдузлари имконияти чекланган болалар мактабларига ташриф буюрди

МОҚ президенти ва спортимиз юлдузлари жисмоний имконияти чекланган болалар мактаб-интернатларига ташриф буюришди.

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун юртимиздаги машҳур спортчилар, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари, Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда пойтахтимизда жойлашган 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Кўзи ожизлар мактаб интернатига ташриф буюрди. 

Бугунги тадбирларда махсус мактаб-интернатларда таҳсил олаётган болажонлар ўзбек спортининг юлдузлари - таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони  Дмитрий Шокин, спортнинг ушбу тури бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев, бокс бўйича Осиё чемпиони, Халқаро тоифадаги спорт устаси  Исроил Мадримов, бокс бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Санжар Турсунов, дзюдо бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Саида Маҳмудова, футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Миржалол Қосимов, яқиндагина 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионлигига эришган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, ушбу терма жамоа аъзолари, Осиё чемпионлари Рустам Ашурматов, Хожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Жасур Яхшибоевлар, шунингдек, XV Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев, Феруз Саидов ва Гулруҳ Раҳимовалар билан учрашиш, улардан дасхат олиш, суратга тушиш имконига эга бўлишди. 


Ушбу интернатларда тарбияланаётган имконияти чекланган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари — футбол тўплари, спорт анжомлари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.

“Бугун Сизнинг ҳузурингизга юртимизнинг машҳур спортчилари, яқиндагина Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билар бирга келдик. Насиб этса, бундай ташрифларни йил давомида мунтазам равишда амалга ошириб борамиз. Сизларга ҳам келгусида машҳур спортчи бўлиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиб юришингизни тилаймиз. Биргаликда юртимиз спортини ва футболини юқори поғоналарга олиб чиқамиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

МОҚ Президентининг топшириғига кўра, эндиликда юртимизда бўлиб ўтадиган спорт мусобақалари, футбол бўйича миллий чемпионатимиз ўйинларига мана шундай ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган болаларни олиб бориш йўлга қўйиладиган бўлди. Бу ташаббусни спортчилар ҳамда мураббийлар қўллаб-қувватлашди.


Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳисобидан мактаб-интернатларидаги болажонларни Халқаро мусобақаларга олиб бориш амалиёти ҳам жорий этиладиган бўлди.

Шундан сўнг болажонлар мактаб-интернатига ташриф буюрган меҳмонларга ўз кўргазмали чиқишларини намойиш этиб беришди. Спортимиз юлдузларни уларнинг ҳар бир ҳаракатини олқишлаб туришди. 

Ўз ўрнида мактаб-интернат директори эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди. "Олмазор туманидаги 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 365 нафар ўқувчилар таҳсил оладилар. Бугунги тадбирдан болажонларимиз бир олам таассурот олишди. Ҳаяжонларини яшира олишмади. Ахир улар ҳар куни ҳам Президентимиз номидан, спортимиз юлдузлари қўлидан совға-саломлар олишмайди. Бундай эътибор учун энг аввало юртбошимизга, қолаверса Миллий олимпия қўмитасига миннатдорлик изҳор этамиз” – деди    мактаб интернат раҳбари Тоҳир Матяқубов. 

"Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибордан жуда хурсандмиз. Совғалар учун уларга катта раҳмат айтмоқчимиз. Бу эътиборга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Совғаларда мазза қилиб футбол ўйнаймиз. Ютуқларга эришамиз. Катта раҳмат", - деди мактабнинг ёш тарбияланувчиларидан бири ҳисобланган Самариддин Муродов.


Шундан сўнг МОҚ раҳбарлари ва машҳур спортчиларимиз пойтахтимиздаги Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатига йўл олишди. У ерда ҳам ўзига хос тадбир уюштирилди. Унда таэквондо бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ва стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг олтин медали эгаси Саида Маҳмудова сўзга чиқиб, ўқувчиларга яхши тилакларни билдирдилар. Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолининг турли қатламларига эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатилаётганига алоҳида урғу бердилар.  Ушбу мактаб-интернати ўқувчиларига ҳам давлатимиз раҳбари ва МОҚ номидан совғалар тақдим этилди. 

"Мактабимизда 330 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, мактабгача бўлган тайёрлов гуруҳларимиз ҳам бор. Кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнунмиз" - деди мактаб-интернат директори Мавлон Мақсудов.

Мазкур тадбирлардан энг муҳими эътиборга муҳтож бўлган ёш ўқувчилар хурсанд бўлдилар, ўз ҳаяжонларини яшира олмадилар. Бугунги кун улар хотирасида бир умрга муҳрланиб қолиши аниқ.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг