UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0

11 май 16:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

Умиджон Жалолов илк босқичдаёқ ютқазди. Қолган икки курашчимизда қандай натижа?

Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳри спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнирига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан эркин кураш мусобақасига ҳам старт берилди. Олимпиада лицензияси учун 3 нафар эркин курашчимизнинг баҳсларга киришиши ҳақида хабар берган эдик. Улар Бишкекдаги Осиё лицензион турнирида бу имкониятдан фойдалана олмаган эдилар. 

Афсуски, улардан Умиджон Жалолов илк босқичдаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. -65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жалолов биринчи бўлимдан кейин 2-0 ҳисобида олдинда бораётганди. Иккинчи бўлимда эса ҳиндистонлик рақиби Сужитга аламли тарзда ютқазиб қўйди - 2:3. 

-97 кг вазнда курашаётган энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори 39 ёшли Магомед Ибрагимов илк босқичда франциялик Адлан Висхановдан 11-0 ҳисобида устун келди. Унинг 1/8 финалдаги рақиби мўғулистонлик Ганҳуяг Ганбаатар бўлади. 

-125 кг вазндаги полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳам лицензион турнирни ғалаба билан бошлаб олди. У квалилифкация раундида албаниялик Парис Карепини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди Раҳимов 1/8 финалда япониялик Таики Ямамотога қарши гиламга чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг