UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Қаршида Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди 0 11:22Тимофеева Руан турнири илк даврасида учрашув ўтказди 0 11:01"Лидс" 45 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди 0 10:40Иржи Прохазка: "Мен энди аввалгидек бўлмайман" 0 10:19FIDE Бош директори: "Синдаровнинг ҳисоб-китоби Каспаровнинг энг кучли даврига тенг" 0 09:58Пауло Коста UFC’ни тарк этиши мумкин 0 09:37Расман: Карлуш Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 09:16Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 08:55Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига қандай таркиб билан йўл олишди? (+ФОТО) 0 08:34Стивсон UFC билан шартнома имзолаши ҳақида: "Бу ер юзидаги энг буюк дебют бўлади" 0 08:13Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди + ВИДЕО 0 07:52Рейтингда ўзидан 364 поғона юқоридаги рақибни таслим этган Султонов асосий тўрга йўл олди 0 07:31UFC 327 турнири чипталар сотуви бўйича муваффақиятсизликка учради 0 18:26Таэквондо. Ёсинбек Одилов - Жаҳон чемпиони! 0 18:17"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди 0

05 мар 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умрининг қолган қисмини қамоқда ўтказиши мумкин бўлган собиқ UFC чемпионининг иши бўйича тафсилотлар

Теглар :  Кейн Веласкес
Фарзанди билан номақбул муносабатда бўлган шахсга нисбатан қотиллик қилишга уринган собиқ чемпион Кейн Веласкес иши бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

Сўнгги 12 соат ичида бир неча UFC жангчилари ижтимоий тармоқлар орқали собиқ чемпионни қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Улар орасида Хабиб Нурмагомедов, Ислам Махачев, Исраэль Адесанья ва бошқа жангчиларни кўриш мумкин. Нима учун бутун дунё аралаш яккакурашлари усталари 39 ёшли фахрийни ҳимоя қилишмоқда?

2022 йил февраль ойининг охирида Веласкес қотилликка уриниш айби билан Санта-Клара (Калифорния) полицияси томонидан қўлга олинди. Куни кеча суд мажлиси бўлиб ўтди ва унда воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

Санта-Клара прокурори офисининг ESPNга хабар қилишича, Кейнга 10 та айблов қўйилди: қотилликка уриниш, машинадаги одамларга ўқ узиш, қурол билан ҳужум қилгани учун учта айблов, ҳалокат даражаси юқори бўлган қурол билан ҳужум қилгани учун яна учта айблов, транспорт воситасига қуролдан атайлаб ўқ узиш ва жиноят содир этиш мақсадида ўқланган қурол олиб юриш.

Агар суд Веласкесни ўнта айбловнинг бештаси бўйича ҳам айбдор деб топса, собиқ чемпион 20 йил умрини қамоқда ўтказишига тўғри келади. Шу ўринда эслатиб ўтиш керак, Калифорния штатида ўлим жазоси мавжуд ва бу Кейнга ҳам хавф солиши мумкин. Кўриб турганингиздек, вазият жуда қалтис. Хўш, собиқ чемпионнинг бундай йўл тутишига нима сабаб бўлди?

Прокуратуранинг маълум қилишича, Веласкес ўз фарзандига нопок муносабатда бўлган 43 ёшли Гарри Гулартенинг автомобилига 40-калибрли қуролидан ўқ узган. Мiddleeasy ахборот манбаси хабарига кўра, яқин қариндош дейилаётган шахс бу - Кейннинг қизи эди. Веласкеснинг 13 ёшли қизи ва 4 ёшли ўғли бор. Chevy Silverado русумидаги автомобилда Гуларте билан бирга унинг ота-онаси ҳам бўлган. Веласкес автомобилга ўзининг Ford русумли пикапи билан зарба берган.

Отишма натижасида Веласкес нишонга олган Гуларте эмас, унинг отаси яраланган. Шифокорлар жароҳат 63 ёшли шахснинг ҳаётига жиддий хавф туғдирмаслигини таъкидлашмоқда. Шунингдек, полицияда Гуларте билан боғлиқ айбловлар ҳам бор эди. 23 февраль куни Гуларте Кейннинг фарзанди билан номақбул муносабатда бўлганликда гумон қилинди. Жабрланувчи сўроқ қилинди. Полициянинг айтишича, Гуларте Веласкеснинг фарзандига бир неча бор шундай муносабатда бўлган.

Шериф идорасининг хабар беришича, Гуларте вояга етмаган болага нисбатан бир неча марта тажовузда айбланиб, Санта-Клара округида қамоққа олинган. У 25 февраль куни Санта-Клара округи Олий судида айбдор деб топилди, аммо туман прокурорининг эътирозлари туфайли 50 000 $ гаров пули эвазига озод қилинди. Бу қарордан сўнг Веласкес адолатни ўз қўлига олишга киришди.

Туман прокурори биринчи суд мажлисидан кейин жуда вазмин ва эхтиёткор изоҳ берди:

"Фожиа шундаки, жаноб Веласкес адолатни ўз қўлига олишга қарор қилиб, жамоатчилик ва машинадагиларни хавф остига қўйди. Бу зўравонлик унинг оиласига янада кўпроқ азоб-уқубатларни келтириб чиқаради".

Оғир вазнда Bellatorнинг амалдаги чемпиони Райан Бейдер Веласкес ҳаётдаги энг ҳурматга сазовор инсон эканлигини айтди.

"Бу хабарни биринчи бор эшитганимда, бу ерда кўпроқ нарса бор деб ўйладим. Кейн билан узоқ вақтдан бери танишман ва у қўрқинчли кўринишига қарамасдан, сайёрамиздаги энг яхши, энг ғамхўр йигитлардан бири, у ҳақиқий оилапарвар. У ўзини бошқача тута оладими? Сиз қандай муносабатда бўлар эдингиз", - дея таъкидлаган Бейдер.

Энг асосийси, собиқ чемпионни америкалик ҳамкасблари ҳам ҳимоя қилмоқда: "Фарзандингизни зўрлаган одамни отишингиз тақиқланган давлатда яшай олмайман. #FreeCain".

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 мар 18:30:01
Ziyovuddin
Мана Американинг хакикий юзи . бировнинг боласига зурфвонлик килган одамни химоя килаётган бундай конун судяларни куринг тавба тавба
   
05 мар 13:34:03
Азиз Газиев
Манимача Веласкесни бу воқеаларда энг катта қайғуга солаётган нарса бу уқнинг нишонга тегмагани.
50 000 $ гаров пули олиб ёш болага зуравонлик қилган ифлосни қуциб юбораётган судга лаънатдан бошқа нарса ёғдириш мумкин эмас.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг