UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

22 июл 18:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Унга соврин керак эмас!" - Фьюрининг агенти Тайсонни оқлашга ҳаракат қилди

Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен мижози нима сабабдан айнан Фрэнсис Нганну билан жанг қилишга рози бўлганини айтди.

Унинг айтишича, британиялик жангчининг жамоаси муносиб рақиб излаган, аммо барча юлдузлар таклифга рад жавобини беришган.

"Титулни ҳимоя қилмоқчи бўляпмиз. Илк навбатда бунинг учун тижорий мазмун ҳам эга бўлиши керак. Биз бу ерга 20 млн доллар сўраётган Энди Руисни йўлатмаслигимиз керак эди. Бундан маъно ҳам йўқ.

Шунингдек, яна шундай ҳолатлар борки, бошқалар титулни истамаяпти. Жошуа яқиндагина "машғулот" жангини ўтказди. Бироқ кейинчалик Тайсонни мағлуб эта оладиган жангчи билан беллашишини ва унда 40 фоиз гонорарни олишини айтди. 

Буларнинг ҳаммаси бемаънилик, улар шунчаки баҳона излаш билан банд бўлишмоқда. Биз ўтган йилнинг декабридан буён бу йўлни босиб ўтишга ҳаракат қиляпмиз, жуда кўп вақт йўқотдик. Агарда барчаси шундай кечишини билганимизда, шунчаки вақт ўтказмасдик.

Биз ҳам, Тайсон ҳам, умуман олганда барча мухлислар кўришни истаётган жанглар бўлади ва шу сабабли Усикка мурожаат билан чиқдик. Чунки бу борадаги энг яхши вариант айнан у эди. Аммо улар рад қилишди ва бошқасини излашди. Мана энди барчаси аввалгидек қолиб кетди", - деди Уоррен.

Фьюри ва Нганну ўртасидаги жанг 28 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг