UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

30 окт 15:26
Янгиликлар

От Спорти

“Universal Jumping Agro" хорижлик экспертлар нигоҳида

Тошкентда ўтган конкур бўйича “World Challenge Final” мусобақасидан кейин Халқаро от спорти федерацияси экспертлари мамлакатимизда қолиб, ушбу спорт ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишмоқда.

Мазкур гуруҳга “FEI solidarty" департаменти раҳбари Андреина Видрайхтигер бошчилик қилмоқда.

Мутахассисларни “Universal Jumping Agro” мажмуаси қизиқтириб қўйди. Сўнгги даврда йирик халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказаётган ушбу комплекс жаҳон стандартларига жавоб бериши, у ерда отларнинг яшаши учун ёруғлик даражаси меъёрида экани ва уларга сифатли озуқалар берилиши, қолаверса, чавандозлар учун ҳам барча қулайликлар яратилгани таъкидланди. 

Шунингдек, Андреина Видрайхтигер бундай шароит от спорти ривожланган дунёдаги барча давлатларда ҳам мавжуд эмаслигини алоҳида тилга олди.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда мажмуанинг баъзи қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Комплекс тўлиқ қувватда ишга тушганидан кейин у ерда янада юқори даражадаги турнирларни ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг