UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

11 авг 10:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Университетининг 65 йиллиги муносабати билан: Кўзгуда кўп кураш спорт турлари факультети

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда!

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган юксак эътибор туфайли жойларда замонавий спорт иншоотлари бунёд этилиб, ёшлар ихтиёрига топширилмоқда. Хусусан, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам ҳавас қилса арзигулик мажмуалар барпо этилиб, талабалар ихтиёрига топширилмоқда. Қулай шарт–шароитлар, кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётган мазкур университет талабалари ўз танлаган соҳалари бўйича пухта билим олиб, келажакда етакчи кадрлар бўлишга интилишмоқда. 

Эътиборли томони, таҳсил олаётган талабларнинг кўпчилиги спорт турлари бўйича миллий терма жамолари сафида туриб, халқаро спорт майдонларида Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. 

Биз мазкур саҳифамизда иқтидорли, спортда иродаси мустаҳкам, жаҳон спорт оламида давруғ таратаётган спортчи- талабаларни жамлаган кўпкураш спорт турлари факультети ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Республикамизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ этиш, кадрлар тайёрлаш тизимига эътибор қаратиш ва яхшилаш мақсадида ушбу факультет 2009 йилда   яккакураш спорт турлари факультети негизидан  алоҳида ажратиб чиқарилди ва кўпкураш спорт турлари факулътетига  асос солинди. 

Дастлаб факулътетга педагогика фанлари номзоди, профессор Р.Маткаримов раҳбар этиб тайинланди. Кийинчалик факультетга педагогика фанлари номзоди, доцент Д. Умаров, педагогика фанлари номзоди, доцент Н.Тўхтабаев, педагогика фанлари номзоди, доцент Б. Мўсаевлар раҳбарлик қилиб келди. Айни пайтда факультетга  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Муқимжон Арзиқулов раҳбарлик қилмоқда. 

Бугун фукультет тасарруфидаги кафедраларда 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар илмий фаолият олиб боришмоқда.  Факультетда ҳозирда 1471 нафар талабалар таълим йўналиши триатлон, биатлон, оғир атлетика, синхрон сузиш, велоспорт, енгил атлетика, эшкак эшиш, сузиш, от спорти бўлган турлар бўйича таълим олишади.

Факультет ўз фаолияти давомида жисмоний тарбия ва спорт йўналиши доирасида 6 та спорт ихтисослиги бўйича 1859 нафар, касб таълими ихтисослиги бўйича эса 560 нафар “Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва танланган спорт тури бўйича тренер” малакасига эга кадрлар тайёрлаган. 

1997 йил 30 августда қабул қилинган ва ҳозирги кунда босқичма-босқич амалга оширилаётган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га асосан жорий этилган Давлат таълим стандартига асосан  2001 йилдан бошлаб  спорт турлари фаолияти бўйича, 2011 йилдан бошлаб  спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда. Кўпкураш спорт турлари факультетда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб от спорти, 2019-2020 ўқув йилидан биатлон ва триатлон таълим йўналишлари бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаш  йўлга қўйилди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, факультет талабаларининг халқаро мусобақаларда эришаётган натижалари таҳсинга лойиқ. Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар, Осиё ва олимпия ўйинларида  талабаларнинг иштироки ва муваффақиятли юришлари айни ҳақиқат. Жумладан, ҳозиргача кўпкураш спорт турлари факультетида 257 нафар спорт усталари, 45 нафар   халқаро тоифадаги спорт усталари, 5 нафар Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган спорт усталари, 2 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тренер, 13 нафар Осиё ва жаҳон чемпионати  ҳамда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, 48 нафар Осиё ва олимпия ўйинлари иштирокчилари таҳсил олишган. 

Қуйида номлари келтирилиган ғолиб спортчилар бугун факультетнинг ифтихорлари саналишади. 

Вадим Менков канойда эшкак эшиш бўйича   2005 йилдан буён Ўзбекистон Миллий терма жамоаси  аъзоси. Икки карра Олимпиада иштирокчиси, жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинларининг 3 карра ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби. Алексей Мочалов байдарка ва канойда эшкак эшиш бўйича 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвони соҳиби. Дмитрий Хорлин сузиш бўйича  2016 йил Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, 2 карра Осиё ўйинлари совриндори. “Жасорат” медали сохиби, Екатерина Воронина енгил атлетика бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон рекордчиси, 6 карра Ўзбекистон чемпиони. Леонид Андреев енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари совриндори, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони. Бобур Шокиржонов енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпиони. Андрей Петров енгил атлетика бўйича Осиё чемпиони, 5 карра Ўзбекистон чемпиони, Дониёр Солиев енгил атлетика бўйича жаҳон чемпиони, олимпия ўйинларининг 2 карра бронза медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, “Жасорат” медали соҳиби. Нозима Қаюмова енгил атлетика бўйича  Олимпиада ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳибаси. Екатерина Свечникова енгил атлетика бўйича, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, олимпия ўйинлари иштирокчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, “Шуҳрат” медали соҳибаси. Дониёр Аҳмедов енгил атлетика бўйича 2012 йил Лондонда, 2016 йил Бразилияда бўлиб ўтган паралимпия ўйинлари ғолиби. Регина Адашбоева енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси. Улуғбек Алимов оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси. Достон Ёқубов оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси. Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон рекордчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси. Мансур Чашемов оғир атлетика бўйича Осиё ўйинлари совриндори, олимпия ўйинлари иштирокчиси, Ўзбекистон рекордчиси. Шерзод Юсупов оғир атлетика бўйича Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси. Мурод Холмуродов велоспорт бўйича Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби, олимпия ўйинлари иштирокчиси. Султане Усеинова пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати совриндори.  

Кўпкураш спорт турлари факультети маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий, ўқув-услубий ҳамда илмий йўналишларидаги тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келади.

Таъкидлаш керак, факультетнинг бир қатор битирувчилари фан олимпиадлари, Президент номидаги ва Ибн Сино номидаги стипендияларни олишга ҳам сазавор бўлишган.

Албатта, талабларнинг юқори марраларни эгаллашида, пухта билим олишида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, профессор Рашид Маткаримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, доцент, Данел Ким, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, профессор Клара Шокиржонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, профессор Василий Корбут сингари устозларнинг меҳнати эътирофга сазовор.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг