UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Собиқ UFC чемпиони Лига билан яна 8 та жанг учун шартнома имзолади 0 11:31Лицензия учун сўнгги имкониятдан фойдаланадиган аёллар кураши жамоамиз таркиби маълум 0 11:10Ига Свёнтек Мадрид WTA 1000 турнири учинчи даврасига чиқди 0 10:49Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланиб, 3-тур бошланади 0 10:28Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 10:07Қирғизистонлик курашчи лицензион турнирда қозоғистонлик рақибига шапалоқ туширди + ВИДЕО 0 09:46Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди 0 09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0

08 авг 18:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Университетининг 65 йиллиги муносабати билан: Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти кафедраси

Қуйидаги мақола орқали Университетнинг Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти кафедраси фаолиятига назар ташлаймиз.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

“Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси кўпкураш спорт турлари факултетининг таркибий қисми ҳисобланиб, кафедрага айни пайтда Хайрулла Матназаров раҳбарлик қилади.

“Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси  1956 йилда ўша даврдаги Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт Қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида очилган. Кафедра турли йилларда “Сув спорти ва денгиз кўпкураши”, “Сузиш ва эшкак эшиш”, “Сузиш, эшкак эшиш ва синхрон сузиш назарияси ва услубияти” деб ҳам номланган. 

Кафедрада илк бор  В. Ф. Малыхин  (1956-1957 йилларда) кафедра мудири лавозимида ишлаган бўлса, кейинчалик  В. Н. Михайлов  (1957-1960 йилларда), педагогика фанлари номзоди, доцент Л. З. Гороховский  (1961-1969 йилларда), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Л. А. Фильков (1969-1971 йилларда), биология фанлари номзоди, профессор А. Н. Ливицкий  (1972-1985 йилларда), педагогика фанлари номзоди, доцент С. П. Конов С.П. (1986-1987 йилларда), О. А. Собирова (1987-1998 йилларда), Е. М. Мўминов  (1998-1999 йилларда), Ф. Т. Икрамов  (1999-2004 йилларда) ва профессор В. М. Корбут   (2004-2018 йиллардда) кафедра мудири лавозимида ишлаб келган.

Кафедрада профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими А. Н. Ливицкий , педагогика фанлари номзодлари ва доцентлар Э. Ю. Аминова, Н. И. Караулова, В. Ю.Климин, С. П. Конов, В. М.Корбут, О. В. Панкратьева, О.А. Собирова, Т.Турченюк,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар А. И. Гнедовский, И. П. Кайзер, В. М. Корбут, В. П.Лютый, В.Н. Михайлов , Ш. У. Назаров, Э. В. Петров, М. В. Ракита,  ўқитувчилардан   Б. А. Ахмедов, Л. М. Баширова, В. В. Дукальский, К. С. Исатов, Н. П. Котов, Н. Г. Ломакин, З. В. Маринина, Л. А. Паршина, З. В. Платонова,  Ю. С.Черновлар фаолият кўрсатган.

Кейинчалик кафедрага А. Н. Васильев А., В. П. Вертянкин, В. И. Волжин, О. В. Высоцкая, К. П. Гайдук, Е.Н. Завадовская, В. Зиятдинова, Ф. Т. Икромов, М. М. Левин, О. В. Муравьев, Г. И. Тарасов, Г. М. Краснова, Е. Т. Ҳамдамова, В. Е. Шубин, М. Л. Цалцуди, А. Н. Бабкина, Ш. Г.Исроилова, О. В. Жежель, Е. В. Козлова, Ш. Х. Шамсуддинов, Ш. Р. Толипов, Б. У. Бадалова, Е.Р.Сухова, З. У. Каримова, О. В. Коротаева , В. М. Зародов, А. И. Гейгер, Р. Р. Салимгареева,  Х. Ю. Матназаров, Б. Ф. Икромов, Г. И. Аҳмедова, И. С. Исломов, Г. М. Зоитова, У. З. Эшмуҳаммедова, Ф. М. Мўминов, И. И. Ахмедов, Ш. А. Пирназаров, З. Н. Азимов, Б. А.Эшимов сингари тажриабали ўқитувчи – мураббийлар талабаларга сув спорти сирларини ўргата бошлади.

Кафедра ташкил топгандан буён сув спорти бўйича 2000 дан ортиқ, эшкак эшиш ихтисослиги бўйича 550 дан ортиқ мутахассислар тайёрланган. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 7 та дарслик, 700 дан ортиқ илмий мақолалар, 280 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар чоп этилган. Кафедрада 32 та сув спорти бўйича, 58 та эшкак эшиш спорти бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси, 300 дан ортиқ Спорт усталари тахсил олишган. 

Университет ректори Болтабаев Махмуджон Рустамович бошчилигида ўқув жараёни сифатини ошириш, малакали кадрларни тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани боис, кафедра талабалари ҳар йили Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан ўтказиладиган илмий-тадқиқот анжуманларида фаол иштирок этиб келишмоқда.Ҳозирда кафедра талабалари ихтиёрида 25 метрли ёпиқ бассейн, 50 метрли очиқ бассейн ва кичик ёшдаги болаларни сузишга ўргатувчи қичик очиқ сув ҳавзаси мавжуд.

Кафедра битирувчиларидан С.Бабина, М. Колганов, Э. Мурадосилов, Н. Устинова, Э. Шагаевлар  Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Л. Белоконь, Ю. Борзова, В. Буканов, И. Киреев, А. Колганов, С. Конов, Р. Манина, В. Медведев, Ю. Соболе, М. Шарафутдинова, Т. Числова, В. Миньков, М. Медетов, С. Мирбеков, М. Ходжиев, Г. Морозовлар жаҳон чемпионати ва Кубоги ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритишган. З. Ганиева, С. Ғаниева,  Р. Исломов, Д. Криво, Д. Коваленко, И. Лялина, В. Тремасов, А. Тюрин, А. Шилин, Ю. Борзова, Р. Наурзалиев, В. Черненко, А. Бобожонов, С.Борзовлар эса Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлишган. Кафедранинг қирқ нафардан ортиқ битирувчилари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий увонига эга бўлган. Тўрт нафар битирувчиси "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" унвонига эга бўлди. Вадим Меньков "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. "Шуҳрат" медали билан кафедра битирувчи талабаларидан И. Киреев, Р. Наурзалиев, Р. Мусаев, С. Мирбеков, Г. Кочневлар тақдирланган.  Иқтидорли талабалардан Зулфия Аҳмаджонова, Виктория Корбут ва Зулайҳо Абдусаматовалар Ибн Сино номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлишган.

Японияда ўтадиган навбатдаги ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш учун тўртинчи босқич талабалари Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова икки кишилик каноэ қайиғида 1000 метрлик эшкак эшиш дастури бўйича йўлланмани қўлга киритган бўлишса, иккинчи босқич талабаси Шаҳноза Мирзаева паралимпия ўйинларининг 1000 метрга байдаркада  эшиш дастури бўйича йўлланмани нақд қилган.   

2016 йилги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби , 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, 2 карра Осиё ўйинлари совриндори, “Жасорат” медали сохиби Дмитрий Хорлин, 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Алексей Мочалов,  икки карра  Олимпиада ўйинлари бронза медалини қўлга киритган, 1965 йилги Бутуниттифоқ талабалари Универсиадаси ғолиби ва бронза медали соҳибаси,  педагогика фанлари номзоди Светлана Бабанина сув полиси устаси, Олимпиада ғолиби, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси (1980), сув полоси бўйича Россия миллий терма жамоасини бошқарган Эркин Шагаев,   4×100 метрга аралаш эстафетада 1988 йилги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби, 1986 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, жаҳон чемпионати ва европа чемпионатларининг кўп карра совриндори. Ёзги Универсиадалар кўп карра ғолиб ва совриндори, европа рекордчиси (1984), Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси (1984) Сергей Валентинович Заболотнов ҳамда чалқанча крол усулига ихтисослашган ўзбек сузувчиси, икки карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси (2000 ва 2004), мустақиллик йилларида Олимпиада ўйинларида иштирок этган дастлабки сузувчи қиз (2000 йил Сидней) Саида Искандороваларни кефедра фахр ва ифтихорлари саналишади.

Кафедра мудири Хайрулла Матназаровнинг таъкидлашича айни пандемия сабаб карантин пайтида талабалар ўртасида онлайн машғулотлар йўлга қўйилган. Талабаларга амалий машғулотлар видеодарслар орқали, маърузалар матн ва тақдимот шаклида   MOODLE платформаси ZOOM иловаси орқали  етказилмоқда.

Янги ўқув йили учун фан дастурлари, ишчи фан дастур ва ўқув режалари ишлаб чиқилмоқда

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг