UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

20 апр 15:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Урганч Осиё чемпионатини қабул қилишга тайёр

Теглар :  Оғир атлетика
Роппа роса 3 кундан сўнг Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман старт олади.

Қитъа чемпионатида шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмалар ўйналади. Ташкилий қўмита чемпионатни юқори савияда ўтказиш учун барча шароитларни тайёрлаб қўйган.

Мусобақада Осиёнинг 30 мамлакатидан 311 нафар атлет қатнашади. Ўзбекистон терма жамоаси беллашувларда 30 нафар спортчи билан иштирок этади:

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақа

Ўғил болалар:

-56кг: Нурдиёр Абдуҳалилов (Наманган)
-62кг: Сарвар Жуманиёзов (Хоразм)
-69кг: Асадбек Наримонов (Хоразм)
-69кг: Хакимжон Шамсиддинов (Андижон)
-69кг: Мушарраф Рахимов (Фарғона)
-77кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган)
-85кг: Алишер Ражабов (Қорақалпоғистон)
-94кг: Мирхосил Мирзабоев (Тошкент.в)
-94кг: Саидмухтор Саидахроров (Андижон)
-94кг: Фозилбек Жуманазаров (Хоразм)
-94кг: Азим Ходжиев (Самарқанд)

Қизлар:

-44кг: Нигора Абдуллаева (Қашқадарё)
-48кг: Зухра Отажанова (Хоразм)
-53кг: Нигора Сувонова (Навоий)
-58кг: Шахлохон Абдуллаева (Хоразм)
-63кг: Зарнигор Абдурахмонова ( Қашқадарё)
-63кг: Кумуш Файзуллаева  (Навоий)
-69кг: Турсуной Жабборова (Қашқадарё)
-75кг: Шодмоной Очилова  (Қашқадарё)
-75кг: Долера Давронова (Навоий)


Ёшлар ўртасидаги мусобақа

Йигитлар:

-62кг: Мухаммадали Қахрамонов (Тошкент.в)
-69кг: Адхам Эргашев (Наманган)
-77кг: Рустам Юнусов  (Тошкент.в)
-77кг: Умурбай Мавленов (Қорақалпоғистон)
-85кг: Зайнобиддин Махаммадаминов (Наманган)
-105кг: Акбар Жўраев (Тошкент.в)
+105кг: Шахмердан Кемалов (Қорақалпоғистон)

Қизлар:

-58кг: Сайёра  Есбергенова (Қорақалпоғистон)
-69кг: Базаргул  Рамберганова (Қорақалпоғистон)
-75кг: Гулноза  Ахмадова (Навоий)

Шунингдек, Осиё, Европа ва АҚШ мамлакатларидан ташриф буюрадиган мутахассислар мусобақа расмийлари сифатида 20-30 апрель кунлари юртимизда меҳмон бўладилар.

Бугун, 20 апрель кунидан бошлаб бирин-кетин делегациялар юртимизга ташриф буюришни бошлашди. Икки кун давомида мусобақада турли расмий тадбирлар ташкил қилинади. 23 апрель куни эса Осиё чемпионати баҳсларига старт берилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ўша куни соат 15:00 да бошланади. Беллашувлар 30 апрель кунигача давом этади.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, юртимизда туризм соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси               26-30 апрель кунлари спортчи ва мураббийлар учун кўҳна Хива шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил қилиб беришни режалаштирган.

Ушбу суратларда мусобақа ўтказиладиган арена деярли тайёр ҳолатга келтирилганини кўришингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг