UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

27 авг 13:05
Янгиликлар

Теннис

US Open. Ига Свёнтекнинг юриши бошланди, бу унинг мавсумдаги 50-ғалабаси!

Теглар :  US OpenИга Свёнтек
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Ига Свёнтек "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатидаги иштирокини осон ғалаба билан бошлаб олди.

Польшалик теннис маликаси биринчи даврада WTA рейтингида 84-ўринни эгаллаб турган колумбиялик Эмилиана Арангони ортиқча қийинчиликсиз таслим этди - 6/1, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0.  

Олтмиш бир дақиқа давом этган баҳсда иккала тенничи ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Игада кўпроқ бўлди - 3 га 2. Свёнтек брейклар бўйича мутлақ устунликка эга бўлди - 4 га 0. 

Шу тариқа, Ига Свёнтек мавсумдаги 50-ғалабасини қўлга киритди. Польшалик теннисчи 65 та WTA турнирларининг стартида ютқазмай келяпти. Бу Очиқ эрадаги рекорд натижа ҳисобланади. Энди у АҚШ Очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида Сюзан Ламенсга қарши кортга чиқади. Ўз ўрнида нидерландиялик бу теннисчи биринчи даврада америкалик Валери Глозманндан устун келди - 6/4, 6/2. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг