02 апр 19:03
Янгиликлар
"Усик билан келишиш осон, муаммо сенда". Усикнинг собиқ рақиби Фьюрини танқид қилди
"Ўзингни супероғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчидек тутмаяпсан. Сен бу вазн тоифасида етакчи жангчисан, лекин етакчи қилиш керак бўлган ишни бажармаяпсан. Сен дунёдаги энг кучли жангчи бўлишинг учун тўртта дивизион камарига эга бўлишинг керак эди. Шунда ҳеч ким сенинг кучли эканлигинга шубҳа қилмасди. Сен барча шубҳаларни йўқ қилишинг керак эди.
Шахсий тажрибамдан биламан, Эгис Климас, Александр Красюк ва Александр Усик билан келишувга эришиш жуда осон, чунки мен улар билан музокара олиб борганман. Биз ҳеч қандай муаммосиз келишувга эришганмиз.
Усик мени жангга чорлаши биланоқ мен уни қабул қилганман. Сабаби, дунёдаги барча камарлар учун курашишни орзу қилардим. Биз шунчаки ўтириб, ҳамма нарсани келишиб олган эдик. Бу жуда оддий бўлганди.
Тайсон, Энтони Жошуани эсла, Усик унинг мажбурий рақиби эди ва Энтони у билан бир эмас, икки мартта жанг қилди. Балки, муаммо сендадир? Нега Тайсон Фьюри билан келишиш бунчалик қийин?" - деди Беллью.
Фикрлар