UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жанибек Алимханули Янги Зеландия боксчисини нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 20:05Холмурод Нурматовнинг ACA лигасидаги жанги бекор қилинди 0 19:30"Ҳумо" беларуслик форвард билан шартнома имзолади 0 19:06"Макс бечора". Топурия Холлоуэйга қарши жанг ҳақида гапирди 1 18:45Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман" 0 18:24"Макгрегор 2025 йилгача қайтмайди" - Дана Уайт 0 18:01Теренс Кроуфорд Бивол-Бетербиев жанги фаворити ҳақида гапирди 0 17:39ХОҚ Миллий Олимпия қўмиталарга IBA билан муносабат ўрнатган бокс федерацияларига чеклов қўйилиши ҳақида хат юборди 0 17:17АПЛ мухлислари истайдиган 20 та ўзгариш 0 16:55Илия Топурия Усман Нурмагомедовга: "Допинг борасида ишлар қалай?" 0 16:32Таэквондочимиз жаҳон чемпионати медалини қўлга киритди 0 16:10Расман: Octagon League чемпиони Достон Бозоровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 15:47Эрлинг Ҳоланд "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин: тафсилотлар маълум 0 15:24Рамазон Темиров UFC қароргоҳига етиб борди (ФОТО) 0 15:01Дзюдочимиз ЖЧ медали учун курашади 0

17 мар 08:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Устоз Шифу Тай Лунгга қарши ёхуд "Темир Майк" яна рингга қайтади

Хабарларда ўқиган бўлсангиз керак, 57 ёшли Майк Тайсон айни пайтда “маҳлуқ” лақабини олган блогер Жейк Полга қарши жанг ўтказишга розилик берди.

Хорижий нашрлар ушбу жангни қўлдан келганча “шиширишга” уринмоқда, ҳақиқатдан ҳам ажиотаж жуда кучли бўлмоқда.

Ушбу хабарни ўқиганимдан кейин «Кунг-фу Панда» мультфильмидаги устоз Шифу ва унинг шогирди Тай Лунг қарама-қаршилиги кўз олдимга келди. Гарчи Шифу мингчандон ақлли ва тажрибали бўлмасин, қонга ташна шогирдини енга олмаганди. 

Тай Лунг устозини шафқатсизларча калтаклагани ёдингизда-а? Экспертлар Тайсон - Пол жангида ҳам шундай сценарий бўлишини тахмин қилишмоқда…

Ўзи “Темир Майк” нимани исботламоқчи ёки мақсад “соққа” қилишми? Жейк отаси тенги Тайсонни нега жангга чақирди? Мақоламизда қуйидаги келтирилган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Жейк Пол “калишдан баланд” сакрадими? 

Жейк Пол охирги йилларда нафақат блогерлик, балки ўзининг боксдаги жанглари билан одамларни ҳайратлантирмоқда. Манаман деган профессионаларни ер тишлатишга улгурган Жейк, илк жангини 2020 йил блогер Али Эсон Гиб ва баскетболчи Нейт Робинсонга қарши ўтказди.

Қоннинг “таъмини” сезган Пол профессионаллар шудгорига “тош отиш”ни бошлади. Дастлаб, биринчи раундда Бен Аскрен, кейин эса Тайрон Вудлини мағлуб этган блогер унга ишонмаган экспертларни ўз иши билан уялтириб қўйди.

Вудлига қарши реванш жангда эса, собиқ UFC жангчисини олтинчи раундда нокаутга учратди. Вудлидан кейинги “нишон” собиқ UFC чемпиони Андерсон Сильва бўлди. Натижада Пол яна ғолиб бўлди.

2023 йил Жейк Тайсон Фьюрининг укаси Томми Фьюрини рингга чорлади. Аммо трештоклар рингда фойда бермади, бонг урилгандан кейин ғолиблик мақоми Фьюрига топширилди.

Бироқ Пол тўхтамади ва кетма-кет ғалабаларни қўлга кирита бошлади. У “гангстер” Нейт Диаз, Андре Август ва Райан Бурландни “бурдалаб” ташлади.

Шундан сўнг, у бокснинг тирик афсонаси 58 ёшли Майк Тайсон билан жанг қилиш истаги борлигини айтди. Промоутерлар буни тезлик билан ташкил қилишди, Майкни кўндириш ҳам унчалик қийин бўлмади. Айни пайтда экспертлар ушбу жангда Жейк Полни фаворит деб ҳисоблашмоқда, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади…

Ношуд блогерга боксдан “дарс беришми ёки “соққа” қилиш? “Темир Майк” нега рингга қайтмоқчи?

Майк Тайсон 58 ёшга киришига оз қолди, лекин шундай бўлса-да, у ижтимоий тармоқларда ўзининг юқори формасини ҳали ҳам сақлаб турганини кўрсатмоқда. Тайсоннинг гуллаган даврига назар соладиган бўлсак, у фаолияти давомида 58 та жанг ўтказиб, шундан 50 тасида ғолиб бўлган (44 таси нокаут). Бироқ бунинг ҳаммаси тарихда қолди.

Тайсон сўнгги бор расмий жангда иштирок қилганига нақд 19 йил бўлди. Ўшанда “Темир Майк” Кевин Макбрайддан, сўнгра Денни Уильямсдан мағлуб бўлган.

Тайсон 2020 йил Рой Жонсга қарши хайрия жангида жанг қилди. Ҳакамлар афсоналарни ранжитмаслик учун дуранг натижа бўлганини эълон қилишган бўлса-да, Майк Жонсга қараганда анча тезкор эканлигини кўрсатганди. Энг қизиғи, ушбу кардда Жейк Пол ҳам дебют жангини ўтказганди.

Шу вақтгача Тайсон Фрэнсис Нганнуни секунданти бўлиб келмоқда. Лекин яқинда Нганну Энтони Жошуа томонидан нокаутга учратилди. Иккита жанг, иккиси мағлубият… Хулоса қиладиган бўлсак, Тайсон натижага “тупурган” ва уни кўпроқ ваъда қилинган "ёғли" гонорар қизиқтирмоқда. 

Хулоса

Жейк Полга тана тузилиш, бўй-баст ва узун қўллар ёрдам берса, Тайсон оғир вазни ва такрорланмас техникаси билан ажралиб туради. Албатта, Майкка ортиқча вазн устунлик бермайди, аксинча, унинг ҳаракатларини секинлаштиради. Вақт тарозиси ким томонда? Буни вақт кўрсатади…

Экспертларнинг айтишига қараганда, ушбу жанг ҳаққоний бўлмайди, чунки блогер афсонага қарши бор кучини ишлатмайди. Ҳурмат юзасидан ҳам у буни қилмаслиги керак, қилса ҳам мухлислар қарғишига қолиши турган гап. Уни тарих ҳам кечирмайди.

Катта эҳтимол бу қарама-қаршилик шоу сифатида ташкил қилинади. Мақсад кам ҳаракат ва ҳаётдан умиди сўнган инсонларни спортга қизиқтириш орқали ҳаётга қайтариш.

Жанг қаерда ва қачон бўлади?

Афсонавий Майк ва Пол ўртасидаги жанг 2024 йил 20 июль куни Техасдаги “Эй-ти-энд-ти Стэдиум” аренасида бўлиб ўтади. Жанг тўғридан-тўғри Netflix платформасида эфирга узатилади. Аренага эса 20 000 мухлис келиши кутилмоқда.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг