UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0 10:54Хабиб Махачевнинг Гэрри манзилига айтган гапларидан норози 0 10:23Ферран Торрес ва яна бир ўйинчи ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга учиб келди 0 09:46Махачев — Гэрри жангини суғурталаётган Майкл Моралес 24 килограмм вазн ташлади 0 09:12President's Cup. Фомин ҳам, Султонов ҳам 1/2 финалда! 0 08:38Уч нафар боксчимизнинг барида ғалаба, Мирзахалилов камар соҳиби! 0 08:12Суперлига. Бугун битта учрашув бор 0 19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0

08 апр 12:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW Олимпия саралаш турнирини бир йилга кечиктирди

Бирлашган Кураш дунёси квалификацион Олимпия турнирини роппа-роса бир йилга кечиктириш ҳақида қарор қабул қилди.

Бирлашган Кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадасининг бир йил кейинга кўчирилиши ҳақидаги қароридан сўнг илк ўзгаришни амалга оширди. Унга кўра, COVID-19 пандемияси сабаб 2020 йилги тақвимдан ўрин олган қолган барча мусобақалар 2021 йилга кўчирилди. Бу ҳақидаги қарорга онлайн-мажлис чоғида келинган. 

UWW техник комиссияси айни пайтда ўзгартирилган тақвим бўйича ишлаяпти. Бу бўйича барча масаалар юз фоиз аниқ ўз ечимини топганидан сўнг янгиланган тўлиқ тақвим UWWга аъзо ассоциацияларга жўнатилади ва ташкилот расмий сайтига юкланади. Бу жараёнда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси тавсиялари ҳам инобатга олинади. 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпия қўмитаси қарорига кўра, Токио-2020 Олимпиадаси коронавирус пандемияси хавфи сабаб 2021 йилга кўчирилганди. Яъни, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси 2021 йилнинг 23 июль куни старт олиб, 9 августда якунланади. 

Шу кунгача ўйналган Олимпия ўйинлари лицензиялари ўз кучида, яъни ўз эгасида қолади. Қолган квалификацион мусобақаларнинг бари - Европа, Осиё, Океания ва Африка қитъавий квалификацион турнирлари ҳамда сўнгги, якуний жаҳон квалификацион мусобақаси 2021 йилда ўтказилади. Унинг муддати кейинроқ эълон қилинади. Ушбу квалификацион мусобақаларнинг мезбонлари аввал белгиланганидек ўзгармайди. Яъни, аввалдан белгиланган шаҳарларда ўтказилади. 

Ушбу онлайн-йиғилишда фуқароликни ўзгартириш масаласи ҳам кўтарилди. Унда айтилишича, энди то Олимпиада ўтмагунича фуқароликни ўзгартириб, бошқа мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга рухсат берилмайди. Бу жараён Токио-2020 Олимпиадаси якунлананидан сўнггина амалга оширилиши мумкин. 

UWW 2020 йил тақвимидан ўрин олган мусобақалардаги ўзгаришлар

2020 йилнинг 30 июнига қадар UWW тақвимидан ўрин олган барча чемпионатлар кечроқ муддатга кўчирилади. Бу мусобақаларнинг янги саналари турнир қабул қилувчи мамлакат, ташкилотчилар, техник комиссия ва спорт департаментининг қўшма қарори асосида эълон қилинади. 2020 йилнинг 30 июнигача ўтказилиши режалаштирилган барча нуфуздаги мусобақалар бекор қилинган. 

Бундан ташқари, UWW миллий федерацияларга спортчилар ва мухлисларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ички мусобақаларини ўтказмасликка чақирди. 

2020 йилги Конгресс ҳақида

Бирлашган Кураш дунёси (UWW)нинг 2020 йил ҳисобидан ўтказилиши режалаштирилган Конгресси 6 сентябрга белгиланган эди. Яъни ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старти олдида ўтказилиши режалаштирилганди. Лекин UWW ҳам жаҳон чемпионати, ҳам йиллик Конгрессни бошқа муддатга кўчиришни мўлжалламоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг