24 мар 09:54
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Uzbek Tigers" "Colombia Heroicos"га қарши жанг ўтказди
Бугун Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси Боготада "Colombia Heroicos" жамоасига қарши жанг ўтказди.
Умуман олганда жанг вакилларимиз учун ёмон кечмади. Аммо, якунда жамоамиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
-49 кг: Мартинез Ривас Юбержен - Мироншоҳ Ибрагимов 2:0 (Юбержен иккинчи раунддан сўнг техник нокаут эвазига ғалаба қозонди)
-56 кг: Мартинез Жон - Шаҳобиддин Зоиров 0:3 (Зоиров учинчи раунддан сўнг рақибини нокаутга учратди)
-64 кг: Гутиеррез Жон - Иқболжон Холдоров 0:3
-75 кг: Вивас Жорж - Исроил Мадримов 2:1
-91 кг: Хулио Девис - Санжар Турсунов 3:0
Энди вакилларимиз навбатдаги жангни 7 апрель куни Ўзбекистонда венесуэлалик рақибларга қарши ўтказадилар.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Исроилни жангига келсак 2-1 хисоб булибди, барча хакамлар Америка киттасидан,
(Китаси бир булса хам жангларга катта тасир курсатади ) ён хакамлар Канадалик ва Венусуэлалик хакамлар Колумбияга 48-47, 48-47:
Аргентиналик хакам 47-48 Исроилга берибди натижа 2-1 Колумбияга. Демак бу жангда хакамлар Колумбияга ёрдам беришган акс холда 3-2 га Тайгерс ютарди.