UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

06 апр 11:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Uzbek Tigers” - “Venesuela Caciques”. Боксчиларимиз ТерДУда шуғулланишяпти

Хабар берганимиздек, эртага Термиз шаҳрида Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси Венесуэланинг “Venesuela Caciques” боксчиларига қарши гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувини ўтказади.

Ҳозирда чарм қўлқоп усталаримиз Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев каби тажрибали мураббийлар қўл остида эртанги муҳим жангларга тайёргарлик кўришяпти. Машғулотлар Термиз Давлат Университети спорт зали ҳамда “Алпомиш” спорт мажмуаларида бўлиб ўтмоқда. 

Ҳозиргина Венесуэла жамоаси делегацияси самолётда Тошкентдан Термизга етиб келди. Бир неча дақиқа аввал боксчиларимиз буюк бобокалонимиз Ал-Ҳаким Ат-Термизий қадамжосини зиёрат қилишди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Венесуэла боксчилари ўртасидаги тўқнашувлар “Алпомиш” спорт мажмуасида ўтказилиади ва соат 19:00да бошланади. Бокс мухлислари жами 10та жангга гувоҳ бўлишади. Дастлабки бешта жангдан сўнг орада ярим соатлик танаффус бўлади. 

Бугун соат 15:00да боксчилар ва уларнинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳамда чарм қўлқоп усталарини тарозидан ўтказиш маросими ўтказилади. 

Бокс. Бутунжаҳон бокс серияси 

7 апрель. Термиз. "Алпомиш" спорт мажмуаси

С1

-49кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Подарки

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финиш

-64кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио

-75кг: Исроил Мадримов - Эндрю Сааведра

-91кг: Санжар Турсунов - Алберт Рамирес

С2

-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас

-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера

-69кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре

-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаж

+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 апр 13:39:17
Azamat Saydaliyev
Menimcha yõq. Sport TV da soat 22:00 dan boshlab korsatilishi aytildi. Yoki kelgan joyidan, yoki yozib olingan holatda kõrsatilsa kerak...
   
06 апр 12:21:43
Navroz Hojibekov
Sport tvida translasiya premoe beriladimi boks
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг