UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

21 июн 09:18
Янгиликлар

Шахмат

Uzbekistan Team Жамоавий блиц жаҳон чемпионатида 1/4 финалга чиқди

Гонконгда дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари, етакчи клублар, халқаро жамоалар иштирокида блиц йўналиши бўйича жамоавий жаҳон чемпионатининг биринчи куни ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 310 минг еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада 40 дан ортиқ жамоа таркибида 300 нафардан зиёд шахматчи чемпионлик учун курашяпти. Жамоавий жаҳон чемпионатида Ўзбекистон иккита жамоа билан иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, тўртинчи ўрин билан плей-оффга йўл олган иккинчи жамоамиз - "Sky Chess Team" 1/8 финалда Mr Birdie and friends жамоасига 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

Етакчи гроссмейстерларимиздан таркиб топган Uzbekistan Team эса саралаш баҳларини иккинчи ўринда якунади. Шахматчиларимиз 1/8 финалда Озарбайжоннинг Odlar Yurdu жамоаси 3:1 ҳисобида таслим этилди. 

Бугун чорак финалда Uzbekistan Team блиц бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Магнус Карлсен бошчилигидаги WR Chess жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу икки жамоа рапид баҳсларида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилганди. Ўшанда Жавоҳир Синдаров биринчи доскада қора доналарда ўйнаганига қарамай Магнус Карлсенни мағлубиятга учрата олганди. 

Uzbekistan Team жамоаси таркиби:

Жавоҳир Синдаров (GM, 2718)

Нодирбек Абдусатторов (GM, 2703)

Нодирбек Якуббоев (GM, 2569)

Шамсиддин Воҳидов (GM, 2527)

Муҳиддин Мадаминов (GM, 2500)

Афруза Ҳамдамова (WGM, 2358)

Умида Омонова (WGM, 2276)

Акжол Раҳматуллаев (1600)

Жамоа сардори — Рустам Қосимжонов.


Sky Chess Team

Шант Саргсян (GM, 2616)

Эндрю Хонг (GM, 2557)

Арам Ҳакобян (GM, 2542)

Муҳаммадзоҳид Суяров (IM, 2405)

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (IM, 2314)

Раҳмонқул Сулаймонов (1786)

Асқаржон Исмоилов (1400)

Жамоа сардори — Ҳулкар Тоҳиржонова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг