UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

20 июн 13:44
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Бироздан сўнг шахматдаги ўзбек "Эл Классико"си бошланади (Жуфтликлар)

Халқаро шахмат академияси мезбонлик қилаётган дунё шахмат юлдузлари иштирокидаги UzChess Cup турнирида бугун 2-тур учрашувлари ўтказилади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг 2-тур марказий учрашуви ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки "бриллиантимиз" 1-турда ғалаба қозонган эди. Нодирбек яна бир гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидовни, Жавоҳир эса жаҳон чемпиони Ян Непомняшийни мағлубиятга учратганди.  

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 2-тур жуфтликлари

Рамешбабу Праггнанандҳаа – Шамсиддин Воҳидов

Жавоҳир Синдаров – Нодирбек Абдусатторов

Ричард Раппорт – Ян Непомняший 

Аржун Эригаиси – Парҳам Магсудлу

Читҳамбарам Аравиндҳ – Нодирбек Якуббоев

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2-турда қора доналарда озарбайжонлик гроссмейстер Нижат Абасовга қарши баҳс олиб боради. Жаҳонгир Воҳидов Энжрю Хонг, Муҳиддин Мадаминов украиналик афсона Вастлий Иванчук, ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров эса Николас Теодороу билан ҳисоб-китоб қилади. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 2-тур жуфтликлари

Эндрю Хонг – Жаҳонгир Воҳидов

Нижат Абасов – Гулруҳбегим Тоҳиржонова

Василий Иванчук – Муҳиддин Мадаминов

Ма Кун – Виталий Сивук

Николас Теодороу – Муҳаммадзоҳид Суяров

Futures гуруҳининг 2-турида ўзбек дербиси кузатилади. Саидакбар Сайдалиев гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимовга қарши оқ доналарда ўйнайди. Ҳумоюн Бегмуратов Евгений Алексеев, гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов Клементи Сичёв билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 2-тур жуфтликлари

Саидакбар Сайдалиев – Абдималик Абдисалимов

Алан Пичот – Роберт Рак

Борис Чаталбашев – Сапармират Атабаев

Ортиқ Ниғматов – Клементи Сичёв

Евгений Алексеев – Ҳумоюн Бегмуратов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг