UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0

24 июн 13:47
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Бугун Нодирбеклар ўзаро ўйнайди, 6-тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг

Пойтахтимизда дунё шахмат юлдузлари иштирокида давом этаётган UzChess Cup турнирида бироздан сўнг 6-тур учрашувлари бошланади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг бугун ўтказиладиган 6-турида турнир жадвалида 4 очко билан пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан 7-ўринни эгаллаб турган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоевга қарши қора доналарда ўйнайди. 

Кечаги муҳим ғалабасидан сўнг қўшимча кўрсаткичларга кўра 3,5 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олган эронлик Парҳам Мақсудлу жаҳон чемпиони Ян Непомняший билан ҳисоб-китоб қилади. Ўтган турда ғалаба қозонган Жавоҳир Синдаров қора доналарда дунёнинг бешинчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаисига қарши баҳс олиб боради. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа венгриялик Ричард Раппортга, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов эса Аравиндҳ Читамбарамга қарши дона суради.  

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 6-тур жуфтликлари

Рамешбабу Праггнанандҳаа — Ричард Раппорт 

Аржун Эригаиси — Жавоҳир Синдаров 

Аравиндҳ Читамбарам — Шамсиддин Воҳидов

Нодирбек Якуббоев — Нодирбек Абдусатторов   

Парҳам Мақсуду — Ян Непомняший   

Challengers гуруҳида 5-турдан сўнг грециялик Николас Теодороу ҳамда америкалик Ҳонг Эндрю 4 тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 3 очко билан кучли учликка якун ясаган. Швециялик Виталий Сивук ва Жаҳонгир Воҳидов ҳисобида 2,5 тадан очко бор. 

Бироздан кейин бошланадиган 6-турда Муҳиддин Мадаминов Виталий Сивукка, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўзига хос ўзбек дербисида Муҳаммадзоҳид Суяровга қарши баҳс олиб боради. Қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам бўлиб турган Теодороу гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидовга қарши ўйнайди. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 6-тур жуфтликлари

Эндрю Ҳонг — Василий Иванчук  

Ма Кун — Нижат Абасов  

Николас Теодороу — Жаҳонгир Воҳидов    

Муҳаммадзоҳид Суяров — Гулруҳбегим Тоҳиржонова  

Виталий Сивук — Муҳиддин Мадаминов   

Futures гуруҳида 3,5 очко билан якка пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов 6-турда Алан Пичот билан ҳисоб-китоб қилади. Ниғматов кеча яна бир гроссмейстеримиз Абдумалик Абдисалимовга ютқазиб қўйганига қарамай, 1-ўринни ўзида сақлаб қолди. Уч очко билан иккинчи ўринда бораётган туркманистонлик Сапармират Атабаев Клементи Сичёв билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 6-тур жуфтликлари

Саидакбар Сайдалиев — Борис Чаталбашев  

Ортиқ Ниғматов — Алан Пичот

Евгений Алексеев — Абдималик Абдисалимов

Ҳумоюн Бегмуратов — Роберт Рак    

Клементи Сичев — Сапармират Атабаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг