UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0

01 май 11:59
Янгиликлар

Футбол

Ванкуверда ФИФАнинг 76-Конгресси ўтказилди

Теглар :  ФИФАКанада
Канаданинг Ванкувер шаҳрида ФИФАнинг 76-Конгресси бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Конгрессда сўз олган ФИФА Президенти Жанни Инфантино бир қатор лойиҳалар, хусусан, FIFA Forward дастури орқали бутун дунё бўйлаб футбол жадал равишда ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Унга кўра, ФИФАнинг 211 та аъзо ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар сони аввалги тсиккилларга нисбатан саккиз баравар ошган. Шунингдек, навбатдаги сиклда FIFA Forward дастури доирасидаги инвестициялар рекорд даражага етиши қайд этилди.

Бундан ташқари, ФИФА раҳбари футбол дунёда бирлик ва ҳамжиҳатлик воситаси эканлигини айтиб, жорий йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 та аъзо ассоциация жаҳон саҳнасида порлашга тайёр эканини билдириб, жамоаларга омад тилади.

Шунингдек, кун тартибидан ташкилотнинг 2025 йилги баённомаси ва йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, тартиб-интизом қўмитаси аъзоларини сайлаш, ФИФА Низомида белгиланган муддатда аъзо ассоциациялар ва Кенгаш томонидан киритилган таклифларни муҳокама қилиш ҳамда ирқчиликка қарши глобал ташаббусни давом эттириш масалалари ўрин олди.

photo_2026-05-01_07-44-28.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг